Google ҳам экраности камерали Pixel смартфонини патентлади

  •   DiMaX
  •  305
  •  25.12.2020 17:48

Google ҳам экраности камерали Pixel смартфонини патентлади

Стандарт талқиндаги Xiaomi Mi 11 флагманидан Mi 11 Pro моделининг асосий фарқи – иккинчисида «яширин камера» қўлланиши эканлиги ҳақида ёзган эдик. Ҳозиргача бозорга чиққан экраности камерали ягона смартфон эса ZTE компаниясининг Axon 20 5G модели бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: «Кўринмас» селфи-камерали смартфон ўзини оқламади

Patently Apple нашрининг ёзишича, Google ҳам экранида селфи-камера учун бирорта тирқиш ёки кемтик бўлмаган смартфон патентлаган. Ушбу патент D903,618 рақамига эга бўлиб, унда тасвирланган қурилма чизмасини қуйида Pixel 5 модели билан таққослаб кўрсатишган:

Тўлиқ экрандан ташқари, бу смартфон ҳам худди Pixel 5 ва Pixel 4a 5G сингари бош камера блогига эга: иккитагина сенсор ва LED-чақноқли. Ушбу қурилма бозорга Pixel 6 модели сифатида чиқадими-йўқми – буниси ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Барча вариантлардаги Galaxy S21, S21 Plus ва S21 Ultra нархлари чиқди: чинданам Galaxy S20’лардан арзон!