Google компанияси Allo мессенжерини тақдим этди. Нима у?

Google компанияси Allo мессенжерини тақдим этди. Нима у?

Google 21 сентябрь куни янги мобил мессенжер — Allo’ни тақдим этди. Корпорация уни, йўл-йўриқ кўрсата оладиган ва топшириқларни бажара оладиган созланган боти борлиги сабаб, “ақлли мессенжер” деб атаяпти. Meduza нашри Allo яна нималари билан эътиборга молик эканлигига аниқлик киритди.

1. Виртуал ёрдамчи. Бу Allo’нинг энг асосий ўзига хослиги. Фойдаланувчи бот билан хоҳласа бевосита мулоқот қилиши, истаса дўстлари билан суҳбатига уни “чақириши” мумкин. Ёрдамчи бир неча мураккаб бўлмаган топшириқларни бажара олади, масалан: “Мушукчалар иштирокидаги видеони кўрсат”, “Об-ҳаво ҳақида маълумот бер”, “Уйғотадиган соатни қўй”, “Яқин орада суши тановул қилса бўладиган жойни кўрсат” каби. Баъзида у, ўз ёрдамини тақдим этиш мақсадида, суҳбатларингизга ҳам аралашади — масалан, сиз “тилга олган” жой айнан қаерда эканлигини кўрсатиш мақсадида. Ҳозирча бу ёрдамчи фақат инглиз тилида ишлайди (компания кейинроқ бошқа тилларни ҳам қўллаб-қувватлашга ваъда бермоқда).

2. Жавобларни олдиндан кўрсатиш. Allo’нинг яна бир “ақлли” функцияси; бу функция кўпдан бери Inbox почта дастурида ҳам бор эди. Баъзида илова эҳтимолий жавобларнинг бир неча матнини кўрсатади (ёки жавоб ўрнида эмодзилар ҳам бўлиши мумкин). Бу функциядан ҳам ҳозирча фақат инглиз тилида фойдаланиш мумкин.

3. Шифрланган чатлар. Allo’да Telegram’нинг ҳимояланган чатларига ўхшаш “Инкогнито” режими бор. Бу режимдаги ёзишмаларингизга виртуал ёрдамчи аралашмайди, хабарларни эса олдиндан кўрсатилган вақт оралиғида автоматик равишда ўчиб кетадиган қилиб қўйиш мумкин.

4. Катта шрифтлар, стикерлар ва бошқалар. Allo’да бошқа барча мессенжерларнинг асосий функциялари мавжуд: стикерлар ва фотосуратларни олдиндан таҳрирлаб (масалан, устига бармоқ билан бирор нима чизиб) жўнатиш имконияти. Бундан ташқари, илова дастурда хабарлар шрифтини ўзгартириш мумкин: “Юбориш” тугмаси устига босилса, слайдер пайдо бўлади — унинг ёрдамида матнни хоҳланг катталаштиринг, хоҳланг кичрайтиринг.

5. Бу мессенжер параноиклар учун эмас. Ёзишмалар шифрланади, бироқ Google’нинг роботлари уларни барибир ўқий олади. Аввалроқ хабарлар серверларда узоқ вақт сақланиб қолмаслигига айтилган эди, бироқ, ҳозир маълум бўлишича, Allo’даги оддий ёзишмалар ўчирилмайди. Google’дагиларнинг сўзларига кўра, бу сунъий идрокнинг билимини ошириш истаги билан боғлиқ: унинг “ақли” ортиб бориши учун кўпроқ ва янада кўпроқ ахборот керак. Шу сабабли сайёрамизнинг биринчи рақамли параноики ҳисобланган Эдвард Сноуден Allo’дан фойдаланмасликни қатъий тавсия қилмоқда.

6. Буларнинг баридан фақат телефонларда фойдаланиш мумкин. Google дастурнинг компьютерлар учун мўлжалланган версияси чиқарилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти, бироқ ҳозирча Allo’дан фақат iOS ва Android операцион тизимларида фойдаланиш мумкин.

Google Allo

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!