Google Samsung билан ҳамкорлик қилади

Google Samsung билан ҳамкорлик қилади

Муқобилларни ўрганиб чиққан Google махсус чип тайёрлаш учун Samsung'ни танлаганлиги ҳақида хабар берилмоқда.

Охирги пайтларда Exynos чипларининг обрўйи ошган бўлиб, Google учун яратилган махсус чипларда стандард ARM асосий ва график процессори, шунингдек, махсус Google ечимларидан фойдаланилади.

Ушбу Exynos чипи иккита Cortex-A78, иккита A76 ва тўртта A55 ядросидан таркиб топади. График процессори эса ARM'нинг махсус архитектуравий ечимига эга Mali MP20 бўлади. GPU'га «Borr» деган код-ном берилган. Cortex-A78 ва Borr ядролари ҳозирча расман эълон қилинмаган.

Бироқ Cortex-A77 A76'га қараганда 20% тезроқ эканлигини инобатга олиб айтиш мумкинки, A78 янада тезкор бўлади. Афтидан, ушбу аппарат таъминоти ўта кучли бўлади; бу чипнинг смартфон учун ҳаддан ташқари кучли бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Яна айтилишича, чип Samsung'нинг 5 нанометрли EUV ноди асосига қурилади.

ЎҚИНГ: 1-чорак якунлари: Samsung ушбу бозорда етакчи 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!