Ҳаммаси режадагидек: Meizu 16 флагмани GeekBench тестидан ўтди

  •   Saroy
  •  1136
  •  30.07.2018 16:11

Ҳаммаси режадагидек: Meizu 16 флагмани GeekBench тестидан ўтди

Машҳур GeekBench бенчмарк  маълумотлар базасида ҳали маълум қилинмаган Meizu 16 смартфони тестдан ўтгани ҳақда маълумот пайдо бўлди. Аппарат alps m1882 модель рақами билан намойиш этилган. 

Бирядроли тестда аппарат  2289 балл олди, кўпядроли тестда эса  8865 балл йиға олган. Таққослаш учун: Vivo NEX смартфони  GeekBench бенчмаркнинг худди шундай синовида бирядролидан 2419 балл, кўпядролисидан 9085 балл йиға олганди.

ЎҚИНГ:Mi Max 3 AnTuTu'да имтиҳон топширди

Янги хабарларга қараганда. Meizu 16 қиммат чип билан таъминланган бўлиб, у Snapdragon 845 деб аталади. У версиясига қараб 6 ёки 8 гигабайт ОЗУ’га эга бўлади. Экран кенгформатли,  2160 га 1080 пикселдан иборат, батарея чиғими 3640 мАч. Аппаратнинг янги Snapdragon 710 чипли ва батарея сиғими 3010 мАч бўлган версияси  ҳам чиқарилиши мумкин. Смартфонда экраности бармоқ излари сканери ҳам борлиги айтилмоқда. Релиз 8 августга белгиланган. Кутилаётган нархи  300 АҚШ доллари атрофида. Эспертлар ушбу аппаратни қиммат чип билан таъминланган энг арзон флагман бўлиш эҳтимоли ҳам бор, демоқда.

ЎҚИНГ:Диққат! MEIZU янгиланиш эълон қилди