Ҳамёнбоп Galaxy J туркумида иккита янги смартфон, биттасининг жиҳатлари ҳам маълум!

  •   DiMaX
  •  2740
  •  08.09.2018 15:02

Ҳамёнбоп Galaxy J туркумида иккита янги смартфон, биттасининг жиҳатлари ҳам маълум!

Samsung компаниясининг Вьетнам учун ишланган расмий сайтида иккита янги мобил қурилма ҳақида маълумот пайдо бўлди. Модел рақамлари SM-J415F ҳамда SM-J610F бўлган ушбу гаджетлар тегишлича Galaxy J4 Prime ва Galaxy J6 Prime тарзида тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy J2 Core: компаниянинг Android Go’да ишлайдиган илк смартфони

Ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида бу икки моделнинг хусусиятлари ҳақида бирор маълумот йўқ. Лекин тахминларга кўра, улар Galaxy J4 ҳамда Galaxy J6 моделларининг бироз яхшиланган варианти бўлади.

Яна айрим инсайдерларга кўра, бу иккала смартфон дастлаб Голландия ва Вьетнам, кейин эса бошқа мамлакатлар бозорларига чиқарилади.

Шуниси ҳам борки, АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси – FCC маълумотлар базасида Samsung Galaxy J6 Prime модели аллақачон рўйхатдан ўтибди. У ерда мазкур смартфоннинг созламалар менюсидан олинган бир неча скриншотлар жойланган.

Мазкур девайс хусусиятларида унинг юзни таниш функциясига ҳамда бармоқ изи сканерига эга эканлиги кўрсатилган.

Шунингдек, мазкур гаджет Geekbench сервисида ҳам текширилган; бенчмарк базасида қолган маълумотларга кўра, Galaxy J6 Prime смартфони Snapdragon 430 процессори ва 3 ГБ ҳажмли тезкор хотирага эга.

Юқоридаги иккита смартфоннинг қачон расман намойиш этилиши маълум эмас, аммо жанубий кореяликларнинг бир неча моделлардаги смартфонлари Ўзбекистонда ҳам расмий кафолат билан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан харид қилинг ва SD-картани совғага олинг! (2018 йил 31 август)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!