Honor 8X: экрани катта, нархи арзон, сифати зўр дейишмоқда

  •   Saroy
  •  7908
  •  25.08.2018 10:59

Honor 8X: экрани катта, нархи арзон, сифати зўр дейишмоқда

Huawei компанияси 5 сентябрда Honor 8X ва улкан 8X Max тақдимотини ўтказаётганини маълум қилиб, таклифномали постерни тармоққа жойлади.

Тўғрисини айтганда, Honor 8X моделининг  асосий рақобатчилари орасида ажралиб турадиган бирор жиҳати йўқ, аммо Honor 8X Max барчани ҳайратга солиши турган гап, чунки унинг дисплейи 7,1 дюйм келади, формати — Full HD+. Смартфоннинг роми жуда кичкина, Одатдаги «қош» ўрнига олд камера атрофида унчалик катта бўлмаган қирқма бор. Дизайн ҳақидаги бошқа жиҳатлар ҳали очилгани йўқ.

ЎҚИНГ:Тармоқларда Honor 8X смартфони қутисининг сурати пайдо бўлди

Гап-сўзларга қараганда,  Honor 8X ҳам, 8X Max ҳам  Snapragon 660 процессорида ишлайди, шунингдек Kirin 710 чипи ҳақида ҳам маълумотлар айтилмоқда. Қўшимчасига қурилма 4 ГБ тезкор хотира ва иккиталик камерага ҳам эга, деб хабар беради GSMArena.

Смартфоннинг нархи ҳозирча номаълум. Унинг катта модели  Xiaomi Mi Max 3 фаблети билан рақобатлашса керак, дейилмоқда хабарда.

ЎҚИНГ:Honor Note 10 тақдим қилинди: яна бир кучли флагман ярим нархида!