Huawei билан Google зўр режа тузганди, лекин Трамп унинг «илдизига болта урди»!

  •   DiMaX
  •  1058
  •  30.07.2019 17:13

Huawei билан Google зўр режа тузганди, лекин Трамп унинг «илдизига болта урди»!

The Information нашри маълумотларига қараганда, Huawei ҳамда Google ҳамкорликда «ақлли» колонка тақдим этишмоқчи эди, лекин мазкур лойиҳа бекор қилинди. Бунинг сабаби – президент Дональд Трамп кўрсатмаси туфайли АҚШ Савдо департаменти томонидан хитойлик компанияга қўйилган санкциядир.

ЎҚИНГ: Huawei’ни Android’дан маҳрум этса, Google ўзи нималарни йўқотади?

Режага кўра, мазкур гаджетнинг тақдимоти 2019 йилнинг сентябрида, Берлин шаҳрида ташкил этилаётган IFA кўргазмасида бўлиб ўтадиган эди. Буни аноним қолишни истаган Huawei ходимларидан бири ҳам тасдиқлаган.

Афтидан, «туғилмасдан бўғилган» колонка Google Assistant’ни қўллаб-қувватлайдиган ва экран билан жиҳозланган гаджет бўлиши керак эди. Шунга ўхшаш қурилмаларни Google’нинг бир нечта хитойлик ҳамкорлари, жумладан, Lenovo ҳам ишлаб чиқаради.

Айтиш керакки, Google билан Huawei аввал ҳам шунақа ҳамкорликлар қилишган. Масалан, 2015 йили улар биргаликда тайёрланган Nexus P6 смартфонини тақдим этишган.

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимиздан 249 000 сўмдан бошланувчи нархларда Xiaomi колонкаларини сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, HongMeng операцион тизимли илк гаджет намойиш этилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!