Huawei’ни Android’дан маҳрум этса, Google ўзи нималарни йўқотади?

  •   DiMaX
  •  1570
  •  26.06.2019 15:41

Huawei’ни Android’дан маҳрум этса, Google ўзи нималарни йўқотади?

Хабарингиз бор – АҚШ ҳукуматининг санкциялари сабабли Google ва бошқа кўплаб компаниялар хитойлик техногигант билан ҳамкорликни тўхтатган. Huawei смартфонлари Android тизимидан маҳрум этилади, лекин у ўзининг HongMeng операцион тизимини тайёрлаяпти.

ЎҚИНГ: Huawei аллақачон Android кушандаси – HongMeng тизимли миллионта смартфон сотиб улгурган!

Куни кеча CNBC нашрига Huawei асосчиси ва бош директори Рен Чжэнфэй (Ren Zhengfei) берди. Шунда унинг таъкидлашича, агарда хитойлик техногигант Android тизимидан воз кечадиган бўлса, Google нақ 700–800 миллион нафар фойдаланувчисидан айрилади.

Рен Чжэнфэй сўзларига кўра, Google тақдим этган операцион тизимдан бошқасига ўтишни Huawei асло истамайди, чунки бу тараққиётни секинлаштиради. Лекин агарда иш шунгача бориб етса, Huawei маълум бир муддатгина қийналади, лекин икки йиллардан сўнг яна оёққа туриб кетади.

Huawei ўзининг HongMeng (хорижга чиқариладиган моделларда – Oak OS ёки Ark OS) операцион тизимини шу йил сентябрнинг охири ёки октябрнинг бошларида намойиш этиши мумкин. Инсайдерлар яқинда берган маълумотларга қараганда, бу тизим дастлаб ўрта нарх тоифасидаги қурилмалар учун чиқарилади.

ЎҚИНГ: Android’дан 60 фоизга тезкор HongMeng тизимини Xiaomi, Oppo ва Vivo смартфонларида ҳам синаб кўришяпти!

HongMeng OS операцион тизими Android учун ишланган иловаларни ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Агарда Huawei хитойлик бошқа смартфонсозларни ҳам шу тизимга ўтишга кўндирса, Google учун бу қаттиқ зарба бўлади.

Ҳозирча эса Android операцион тизимли аксарият Huawei смартфонларини 1 059 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei бўш келмайди – бир неча ойдан сўнг у Samsung’ни тахтдан ағдармоқчи!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.