Huawei флагман планшетнинг арзонлаштирилган версиясини намойиш қилди

  •   Saroy
  •  756
  •  17.09.2018 14:41

Huawei флагман планшетнинг арзонлаштирилган версиясини намойиш қилди

Huawei компанияси янги  Huawei MediaPad M5 lite планшетини намойиш қилди. У қиммат флагман MediaPad M5’дан бир неча баробар оддий ва арзон.

Планшет 10,1-дюймли IPS-дисплейи билан таъминланади, унинг сиғими Full HD (1920 x 1200 пиксель). Тўртта Harman Kardon динамикаси бор. Аппаратнинг асосини Kirin 659 процессори ташкил этган, у  3 ёки 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ’дан юқори ички флеш-хотирага эга бўлади. Камера 8 Мп форматли. Аккумуляторнинг сиғими 7500 мАч. Қурилма Android 8.0 базасида  EMUI 8.0 бошқарувида ишлайди.

ЎҚИНГ:Google Duo видеочатлари энди планшетларда ҳам ишлайди

M-Pen lite стилусида  сезгирлик 2 048 даражасигача. Махсус қисқич стилус тасодифан йўқолиб қолишининг олдини олади. 
Huawei MediaPad M5 lite ҳозирча Россия бозорига чиқади, дейилади хабарда, лекин тез кунларда бошқа минтақаларда ҳам сотувга чиқиши кутилмоқда. Қурилма икки версияда харидорлар эътиборига ҳавола этилади:

  • Huawei MediaPad М5 lite LTE (3 ГБ + 32 ГБ хотира) корпусининг рангги кўкимтир
  • Huawei MediaPad М5 lite Wi-Fi (4 ГБ + 32 ГБ хотира) кўкимтир ва олтин рангда, комплектида стилус бўлмайди.

ЎҚИНГ:Huawei MediaPad M5 Lite ва T5 планшетлари сотувга чиқмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!