Huawei «ҳар жиҳатдан энг зўр» Mate X буклама смартфонини тақдим этди! Айниқса, нархи... (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  4569
  •  25.02.2019 10:11

Huawei «ҳар жиҳатдан энг зўр» Mate X буклама смартфонини тақдим этди! Айниқса, нархи... (+«жонли» видео)

Хабарингиз борки, Samsung компанияси 20 февраль куни Galaxy Fold русумли букилувчи смартфонини расман намойиш этганди. Унинг асосий рақиби – хитойлик техногигантнинг Huawei Mate X модели эса 24 февралда тақдим қилинди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung икки экран ва олти камерали Galaxy Fold буклама смартфонини тақдим қилди! (+видео)

Хитойликларнинг буклама смартфони юпқа корпусда бўлиб, биттагина экранга эга, букилганида у ташқи томонида қолади.

Mate X йиғилган ҳолатида фойдаланувчи 6.6 дюймлик экрандан фойдалана олади. 25:9 нисбатли ушбу дисплей уч томонидан минимал ҳошиялар билан ўралган бўлади. Қурилма ёйилганида эса деярли квадрат шаклдаги – томонлари ўзаро 8:7 нисбатли, 8 дюймлик дисплей юзага келади.

Компания вакилларининг таъкидлашларича, улар қайишқоқ дисплейга ва юздан ортиқ унсурлардан иборат шарнирга эга смартфон тайёрлаш учун «физика қонунларига қарши чиқишган». Mate X очилган ҳолатида унинг корпуси қалинлиги атиги 5.1 миллиметрни, ёпилгани шаклида эса – 11 миллиметрни ташкил этади. Четларидан бирида сал бўртиб чиқувчи панел бор – унга қувватлаш порти, бармоқ изи сканери ҳамда аппарат қисми жойланган.

Мана, ушбу инқилобий девайсни «жонли» видеода кўрамиз:

Девайснинг экранини иккига бўлиш мумкин, дисплейда бир вақтнинг ўзида бир нечта иловани ишга туширса бўлади. Бундан ташқари, дисплейни ёйганда автоматик тарзда дастур интерфейси ҳам шунга мослашиб олади.

Mate X моделида «дунёдаги энг қудратли» 5G-модем – Huawei’нинг ўз ишланмаси бўлган Balong 5000 қўлланган. Компаниянинг таъкидлашича, у барча рақибларидан кучли бўлиб, уяли алоқа тармоғида мумкин бўлган энг юқори тезликни таъминлай олади. Таққослаш учун: Snapdragon X50 модеми 2.4 Гбит/сония тезликда маълумот алмаша олса, Balong 5000’да бу кўрсаткич 4.6 Гбит/ссониягача боради!

ЎҚИНГ: Huawei рекорд даражада тезкор 5G-модем ҳамда 5G-роутер намойиш этди

Янги буклама смартфоннинг автономлигини 4500 мА/соатлик аккумулятор таъминлайди. Huawei ушбу батареяни рекорд даражадаги тезкорликда тўлдирувчи янги технологияни ҳам тақдим этди – нақ 55 ваттлик қувватда!

Huawei Mate X фақат битта конфигурацияда таклиф этилади: қора корпус, 8 гигабайтлик тезкор ва 512 гигабайтлик доимий хотира. Компания уни жорий йилнинг ўрталарида сотувга чиқаради, нархи ҳам «энг зўр» – нақ 2299 евро! Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса ушбу компаниянинг турли смартфонларини 825 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. Айни кунлардаги акция доирасида эса ушбу харидингиз ўзингиз учун янада манфаатли бўлади!

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!