Huawei’нинг яна бир «тўрт кўзли» смартфони TENAA’да «қўлга тушди»

  •   DiMaX
  •  1110
  •  07.02.2018 12:13

Huawei’нинг яна бир «тўрт кўзли» смартфони TENAA’да «қўлга тушди»

Хитойнинг телекоммуникация соҳасида гувҳонома берувчи TENAA ташкилоти сайтида кеча пайдо бўлган маълумотга кўра, Huawei компанияси тўртта камерага эга смартфон тайёрламоқда. Бу – ўтган йилнинг охирида тақдим этилган ромсиз Honor 7X’нинг нисбатан ҳамёнбоп талқини бўлмиш Honor 7C модели, дея тахмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ: CES 2018: Honor'нинг "флагманлар кушандаси" сотувга чиқарилди

Шу билан бирга, Honor 7X’дан фарқли равишда, ҳали тақдим этилмаган бу смартфоннинг асосий камераси ҳам, олд камераси ҳам иккитадан датчикка эга.

TENAA базасида ушбу янги смартфон LND-AL30 модели сифатида рўйхатга олинган. Афсуски, қурилма ҳақида бирорта ҳам маълумот берилмаган, фақат мана шу иккита сурати тақдим этилган. Худди Honor 7X моделидаги каби, Honor 7C экранининг ҳам томонлари ўзаро 18:9 нисбатда.

Аллақачон TENAA сайтида «кўрингани»га қараганда, Huawei бу смартфонини ҳам тез орада расман намойиш этса керак.

ЎҚИНГ: Huawei мухлислари учун ёқимли совға тайёрланди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!