Huawei P20 — Ўзбекистондаги кучли камерафон

Huawei P20 — Ўзбекистондаги кучли камерафон

Ёрқин экран ҳамда дисплей устидаги нафис ишланган "қош-кўз" — бу смартфоннинг ўзига хослиги. Устига-устак янги флагманга давримизнинг нейронли ҳисоблаш тизимига эга бўлган илғор "ақлли" чипларидан бири ўрнатилган.

Шу билан бирга, қадим немис фирмаси бўлмиш Leica ижодига мансуб камералар жаҳонда ноёб. Гаджетнинг тезкор қувват таъминоти тизими ҳам ёмон эмас. Android тизимининг ўзлаштирилган сўнгги тизимига асосланган бошқарув ҳам айни муддао. Хуллас қуйидаги тавсифда янги, ихчам флагман бўлмиш Huawei P20 моделини кашф қиламиз.

Samsung ва Apple компанияларидан сўнг жаҳоннинг учинчи рақамли етакчи смартфон ишлаб чиқарувчиси бўлган Huawei компанияси Парижда тақдим этган "Р" туркумига мансуб P20 ҳамда P20 Pro флагман аппаратлари "сунъий интеллект" тизими, камералари билан кўпчиликни мафтун қилди. P20 Pro моделидан бир оз кичик ўлчамли Р20 ҳам сураткаш смартфонлар сирасига киради. Шу билан бирга, у P20 Pro'дан корпуснинг ҳимояланганлик даражаси, тезкор хотира сиғими, батарея сиғими ҳамда бошқа жиҳатлари билан бир оз орқада.

Ўқинг: Huawei P20 Pro: "Малика"даги уч кўзли “даҳшат"!


Huawei P20: техник жиҳатлар
Модел рақами: EML-L29С
Операцион тизим: Android 8.1.0 (Oreo) нинг ўзлаштирилган EMUI 8.1 талқини;
Процессор: 8 ядроли HiSilicon Kirin 970 процессори, (4 та ядро ARM Cortex-A73, 2,36 ГГц + 4 ядро ARM Cortex-A53, 1,8 ГГц), i7 ёрдамчи чипи, нейронли ҳисоблаш NPU (Neural Network Processing Unit) модули;
График-тасвир чипи: ARM Mali-G72 MP12;
Оператив хотира: 4 ГБ (LPDDR4Х)
Маълумотлар учун доимий хотира: 128 ГБ (UFS 2.1);
Интерфейслар: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac (2,4 ГГц + 5 ГГц), Wi-Fi Direct, Bluetooth 4.2 LE, USB Type-C (USB 2.0, OTG) қувватлаш/маълумот алмашиш учун, NFC;
Экран: сенсор, RGBW, 5.8 дюйм диагоналли, 2244х1080 (18,7:9) пикселли, ёруғлик миқдори 770 нит, ҳар дюймда 428 ppi;
Бош камера: матрица — 12 МП (RGB, f/1.8) + 20 МП (B/W, f/1.6), автофокус (фазали, лазерли, контрастли), қўш тусли қўш фоточақноқ, [email protected] fps, гибридли зум;
Олд камера: матрица 24 МП, апертура f/2.0, белгиланувчи фокус;
Алоқа тармоқлари: 2G, 3G (HSPA+, 42 Мбит/с.гача), LTE Cat. 13 (400 Мбит/с.гача);
SIM-карт: қўш SIM карта;
Навигация: GPS/ГЛОНАСС/BDS, A-GPS;
Сенсорлар: акселерометр, гироскоп, компас, магнитометр, барометр, ёруғлик датчиги ҳамда оралиқ-масофа датчиги, бармоқ изи сканери;
Батарея: ажралмас, литий-полимер, 3 400 мА*соат, Huawei SuperCharge (4,5 В/5 А) тезкор қувват олиш функцияси;
Корпус: чангдан ҳимояланган (IP53);
Корпус ранги: қора, кўк;
Ўлчамлари: 149,1х70,8х7,65 мм;
Вазни: 165 грамм.

Huawei P20: дизайн, эргономика

Аждоди — Р10 моделидан фарқли равишда, Р20 металл ва шиша уйғунлигидаги "сэндвич" услубидаги корпусга эга бўлган.

Смартфон жозибадор ва ҳашамдор кўриниш касб этган. Яхши ва ёмон томонлари бор.

Биринчидан, корпус сирғанчиқ ва кафтдан кутилмаганда тушиб кетиши мумкин. Иккинчидан, шиша бармоқ изига ўч бўлади. Учинчидан, кичик тирналишлар ҳам флагман ташқи кўринишига жиддий зарар етказиши мумкин.

Смартфон олд панелига ҳимоя шишасини торттирган маъқул. Орқа панелни ҳимоя қилиш учун эса компания силиконли клип-кейсни тақдим қилган.

Умуман олганда, қайрилма металл ромли корпус дизайни ҳамда шишадор орқа панел бизга iPhone X флагманини эслатиб юборади.

Юқори модел — P20 Pro флагмани сув остида икки соат "жон сақласа", Р20 бор-йўғи IP5X стандарти бўйича чангдан ҳамда томчидан ҳимоя қилинган.


Дисплей остидан бармоқ изи сканери ўрнатилган тугма ўрин эгаллаган. Сенсор юза эса тизим навигациясини бошқаришга хизмат қилади.

Корпуснинг ўнг ёнида овозни бошқариш учун узунчоқ тугма ҳамда ўчириб-ёқиш тугмаси бор. Шунингдек, қизил холли тугма блокировка учун керак бўлади.

Копуснинг чап ёнида икки хоналик бўлмача бўлиб, nanoSIM (4FF) карта учун мўлжалланган.

USB Type-C (USB 2.0 интерфейсини қўллаб-қувватлайди) корпус қуйисида жойлашган. Унинг атрофида эса динамик ва суҳбат микрофонининг панжараси бор. USB Type-C орқали аудио-аксессуарларни ҳам смартфонга улаш мумкин.

Томда эса фақат қўшимча микрофон туйнуги бор. Яъни, смартфонда анъанавий 3,5 мм ҳажмидаги коннектор кўзда тутилмаган.

Орқа панелдаги фото-модул вертикал ҳолатда, чапроққа жойлаштирилган. Бир оз қуйида икки тусли светодиод мавжуд.

Р20 смартфонини бир қўлда бошқариш мумкин.

Huawei P20: экран

Аввалги моделлардан P20 AMOLED-дисплейга эга бўлгани билан ҳам ажралиб туради. 5,8 дюймли RGBW экран "FullView" (томонлар нисбати 18,7:9) услубида тайёрланган.

Экраннинг пикселлар сиғими FullHD+ (2244х1080 белги) бўлиб, ҳар дюймда 428 та пиксел мавжуд. Айтиш жоизки, RGBW-матрицада ҳар бир RGB-ячейкада оқ тус учун қўшимча субпиксел қўшилади. Бу эса ранг-тасвир узатишни яхшилаб, қувватни камроқ истеъмол қилишига замин яратади. Натижада, экран сифати OLED-панел каби бўлади. Тақдимотда ҳам Р20 моделининг дисплейидаги максимал ёрқинлик 770 нитга етиши, у бу борада iPhone X флагманидан 23% илғор экани айтилди.

AnTuTu Tester натижаларига кўра, экраннинг сенсор сиғими бир вақтнинг ўзида ўнта зарбни қабул қилади. Ёруғлик даражасини "авто" режимда ёки қўлда созлаш мумкин.

Шунингдек, созламалар орқали Full HD+ (2244x1080 пикселли) сиғимни нисбатан қуйироқ – HD+ (1496x720 пикселли) қилиш мумкин.

Huawei P20 моделининг экран имкониятлари юқори, бир қанча функция ва қулайликлар кўзда тутилган.

Huawei P20: камералар

DxOMark компанияси синовларида P20 Pro камераси фотосурат олишда 114 баллни қўлга киритган. Huawei P20 ҳам бўш келмади -- 102 балл ва рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган. Таққослаш учун айтамиз, жаҳондаги бирор смартфон камераси ҳали 102 баллни қўлга киритмаган эди.

Huawei P20 Galaxy S9+ флагманидан 3 балл, Google Pixel 2 флагманидан 4 балл, Mate 10 Pro, iPhone X, ҳамда Mi MIX 2S смартфонларидан 5 балл олдинда.

P20 моделида "акаси"даги каби 40 мегапикселли ва манзарани 5 карра яқинлаштирувчи сенсор ўрнатилмаган бўлса ҳам, Huawei уни энг яхши камера модуллари ва имкониятлар билан қуроллантирган.

Huawei P20 ва Huawei P20 Pro олган суратлар

P20 деталларни яхши ва табиий муҳрлайди, рангларнинг ёрқинлиги сақланади, "шовқин" миқдори камаяди. Шу билан бирга, смартфондаги автофокус тизимлари такомиллашган. Айниқса, орқа фонни ғира-шира қилиш режими диққатга сазовор.

Бош камеранинг биринчи модули 12 мегапикселли рангли, иккинчи модули 20 мегапикселли монохром сурат олади. f/1.6 ҳамда f/1.8 стандартли ёруғлик тақсимловчи сенсорлар чиндан ҳам илғор. Шунингдек бош сенсор олган суратнинг пиксел ўлчами 1,55 мкм (Galaxy S9+ ёки iPhone X'дан ҳам катта) га етади. 4D автофокус, лазерли, фазали ҳамда контрастли фокуслар, манзара қаърини ўлчайдиган функциялар сифатли суратни таъминлайди. Рангли суратларнинг сиғими 3968х2976 белгигача етади (12 МП, 4:3), оқ-қора суратлар сиғими 20 МП – 5120х3840 белгига етади.

24 мегапикселли датчик ўрнатилган олд камерага кенг бурчакли объектив ўрнатилган. Унда ҳам орқа фон ғира-шира қилинган портрет олиш мумкин. Шу билан бирга, "сунъий онг" камераларга юқори имкониятларни тортиқ қилади. Айниқса, "студия эффекти" фойдаланувчиларни хурсанд қилади.

P20 моделининг P20 Pro'дан фарқи — 40 Мп аниқлигидаги камера модули йўқ. Яъни, унда фақат 2 карралик зум татбиқ қилинган. iPhone X, Samsung Galaxy Note 8 ва бошқалар каби.

Олд фото-модуль HD (1280х720 белги) сиғимли, ҳар секундда 30 кадрли видео олса, бош камерада Full HD (1980х1080) сиғимли, кадр частотаси секундига 60 тани ташкил қилган видео тасвирга олади.

4K (3840х2160 белги) сиғимли видео суратга олиш ҳам мумкин. Секинлаштирилган, ҳар секундида 960 та кадрдан иборат видео давомийлиги 8 секунд (30 fps) давом этиши мумкин.

Камералар ҳам функция ва имкониятларга бой. Смартфон бу борада сизни хрсанд қилади.

Қуйида P20 моделида олинган суратларга диққат қилинг.

Huawei P20: овоз
Р20 моделида стереодинамик йўқ. Шунга қарамасдан ишлаб чиқарувчининг "Мусиқа" иловаси овозни етказишда юқори сифатга таянади.

Dolby Atmos технологияси медиа маҳсулотни "Ақлли", "Фильм" ва "Мусиқа" форматларида намойиш қилишни тавсия этади.

Huawei P20: самарадорлик

Девайсдаги процессор Kirin 970 бўлиб, у илк маротаба Huawei Mate 10 Pro моделига ўрнатилган. Бу чип тасвирга олиш чоғида "сунъий ақл" технологиясидан фойдаланади. Бенчмаркларда бу чип Qualcomm Snapdragon 845 каби юқори балл тўпламаган бўлса ҳам, аслида фойдаланувчи учун зарур самарадорликни таъминлайди.

"Сунъий ақл" технологияси эвазига чипсет тезкор ишлайди, мустақил равишда ўз имкониятларини кенгайтиради. "Машинали ўрганиш" функцияси ёрдамида смартфон ўзини-ўзи ўқитади. Мисол учун, интернетсиз ҳам объектларни танийди, матнларни бир нечта тилга таржима қилади, фойдаланувчининг саволларига жавоб беради.

Р20 учун 4 ГБ сиғимли тезкор хотира танланган. Доимий хотира эса 128 Гб.

Huawei P20: "қувват тоши"

Huawei P20 моделида 3400 мА соат ток сиғимига эга батарея ўрнатилган. Бу сиғим смартфонга бир ярим ёки икки кун ишлашига бемалол етади.

Huawei SuperCharge ёрдамида ўртача бир соатда уни тўлиқ қувватлаш мумкин.
AnTuTu Tester натижаларига кўра, қувват таъминоит тизими бўйича смартфон 8 070 балл тўплаган. "Тўла бак" билан Р20 смартфонида 13 соат 3G-тармоғида суҳбатлашиш, 16 соат интернетда "сайр қилиш" ёки 75 соат мусиқа тинглаш, 16 соат видео кўриш мумкин.

Хулоса
Huawei компаниясининг бу смартфони бош камера имкониятлари билан харидоргир бўлмоқда. Унинг бошқа жиҳатлари ҳам диққатга сазовор. Кучли процессор, 24 МП аниқлигидаги олд камера, интеллектуал функциялар ...

Замонавий тренддаги ҳашамдор корпус Huawei Р20 моделига ҳашам берса, сифатли экран билан у янада жозибадор. Huawei SuperCharge, NFC интерфейси, яп-янги Android 8.1 тизими -- Huawei Р20'нинг кучли жиҳатлари.

Huawei Р20 корпусининг кучли ҳимоя тизимига эга бўлмагани, microSD бўлмачасининг йўқлиги, 3,5 мм ўлчамли аудио туйнук йўқлиги ким учундир камчиликдар.

Нархидан келиб чиқадиган бўлсак, Huawei Р20 Sучун жиддий рақиб ўзидан бир оз қиммат amsung Galaxy S9 ёки бир оз арзон OnePlus 5T бўлиши мумкин. Бу девайслар Qualcomm Snapdragon 835 процессори ёки каттароқ тезкор хотираси билан ажралиб туради.
Аммо Huawei Р20 камерафон сифатида уларни "ер тишлатади".

Хулоса

Huawei компаниясининг бу смартфони бош камера имкониятлари билан харидоргир бўлмоқда. Унинг бошқа жиҳатлари ҳам диққатга сазовор. Кучли процессор, 24 МП аниқлигидаги олд камера, интеллектуал функциялар ...

8.2балл

Замонавий тренддаги ҳашамдор корпус Huawei Р20 моделига ҳашам берса, сифатли экран билан у янада жозибадор. Huawei SuperCharge, NFC интерфейси, яп-янги Android 8.1 тизими -- Huawei Р20'нинг кучли жиҳатлари.

Дизайн

Платформа

Дисплей

Камера

Аккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz 943 000 сўм (16 GB Gold) Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Кучли процессор
  • сифатли экран
  • 24 МП селфи камера
  • кучли бош камера
  • тезкор қувватлаш
  • NFC модули
  • Android 8.1

 Камчилиги

  • корпуса ҳимояси кучсизроқ
  • microSD йўқ
  • 3
  • 5 мм коннектор йўқ
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!