Идеал эмас, лекин арзон: Galaxy Note 10 Lite нархи ва хусусиятлари, намойиш куни аниқ бўлди

  •   DiMaX
  •  6420
  •  23.12.2019 13:32

Идеал эмас, лекин арзон: Galaxy Note 10 Lite нархи ва хусусиятлари, намойиш куни аниқ бўлди

Samsung компанияси яқин орада Galaxy A81 ва Galaxy A91 смартфонларини тақдим қилиши кутилмоқда. Бу икки модел айрим мамлакатлар бозорларига тегишлича Galaxy Note 10 Lite ҳамда Galaxy S10 Lite номлари остида чиқарилишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy A51, A71, A81 ва A91 смартфонларининг нархлари маълум бўлди!

Winfuture нашри инсайдерларга таянган ҳолда Samsung Galaxy Note 10 Lite ҳақида батафсил маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, 2020 йилнинг январида тақдим этиладиган ушбу смартфон диагоналига 6,7 дюймлик AMOLED-дисплейга эга. Тасвир аниқлиги 2400х1080 пикселлик экраннинг юқори қисми ўртасида 32 мегапикселлик селфи-камера учун тирқиш очилган.

Galaxy Note 10 Lite смартфонининг «электрон юраги» бўлиб Samsung’нинг бултурги флагман процессори – Exynos 9810 хизмат қилади. Унга 6 гигабайтлик тезкор хотира ҳамроҳлик қилади, қурилманинг доимий хотираси эса 128 гигабайтлик.

Ушбу смартфон яна 4500 мА/соатлик аккумулятори ва 25 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси билан ҳам мақтана олади. Бироқ симсиз қувватлаш технологияси бу фаблетга татбиқ этилмаган. Galaxy Note 10 Lite бош камераси ҳар бири 12 мегапикселлик учта датчикни ўз ичига олади.

ЎҚИНГ: Samsung учта арзонлаштирилган смартфонини эртароқ чиқаряпти

Galaxy Note 10 Lite ўлчами 163,7х76,1х​​8,7 миллиметрни, вазни эса 198 граммни ташкил этади. Гарчи «Lite» бўлса-да, қурилма барибир фаблет линиясига тегишли, шунинг учун жамланмасига стилус ҳам қўшилган.

Мазкур фаблет корпусида қулоқчин учун стандарт 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш мавжуд. Samsung уни 10 январда намойиш этиши аниқланган.

Юқоридаги хусусиятларига қараганда, Galaxy Note 10 Lite идеал фаблет бўла олмайди, аммо нархи ҳам шунга яраша ҳамёнбопроқ. Компания уни шу пайтгача тарқалган миш-мишларда айтилганидан арзонроқ – 609 евродан сотмоқчи.

ЎҚИНГ: Samsung айтмасаям, янги йилгача чиқадиган Galaxy S10 Lite нархи ва хусусиятлари фош бўлди