Samsung айтмасаям, янги йилгача чиқадиган Galaxy S10 Lite нархи ва хусусиятлари фош бўлди

  •   DiMaX
  •  5295
  •  20.12.2019 14:32

Samsung айтмасаям, янги йилгача чиқадиган Galaxy S10 Lite нархи ва хусусиятлари фош бўлди

Етакчи смартфонсоз Galaxy S10 Lite номли янги смартфонни шу йилиёқ тақдим этиши айтилган ва унинг баъзи техник жиҳатлари маълум. Баъзи маълумотларга кўра, у аслида Galaxy A90 5G (Galaxy A90s деб ҳам аташади) ёки Galaxy A91 моделларидан бирининг жаҳон бозорига мўлжалланган талқинидир.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг буюк ёлғони: декабрда чиқаётган Galaxy S10 Lite – умуман янги смартфон эмас экан!

Германиялик машҳур инсайдер Роланд Куандт (Roland Quandt) кутилаётган ушбу смартфоннинг Европага мўлжалланган версияси ҳақида айрим маълумотларни ошкор этди. Унга кўра, Galaxy S10 Lite диагоналига 6,7 дюймлик, томонлари ўзаро 19.5:9 нисбатли экранга эга. AMOLED-матрицали дисплейнинг тасвир аниқлиги 2400х1080 пикселни ташкил этади ва унда 32 мегапикселлик селфи-камера учун туйнукча мавжуд.

Европада сотиш учун тайёрланаётган Galaxy S10 Lite учун Qualcomm Snapdragon 855 процессори танланган. Смартфон 8/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга, яна нақ 1 терабайтгача ҳажмли microSD-карта учун слот мавжуд.

ЎҚИНГ: S10/S10+ "Lite"ми, S10 Lite "Lite"ми?

Қурилманинг бош камераси учталик: 48 мегапикселлик асосий модули апертураси f/2.0 бўлса, иккинчи – 12 мегапикселлик датчиги кенг бурчакли объективга эга. Учинчи – макросъёмка сенсорининг аниқлиги эса 5 мегапикселга тенг.

Galaxy S10 Lite аккумуляторининг ток сиғими 4500 мА/соатлик бўлиб, Super Fast Charging 2.0 технологияси ёрдамида 45 ваттлик технология асосида тезкор қувват олади. Samsung бу смартфонини One UI 2.0 график қобиғи остидаги Android 10 операцион тизими билан тақдим этади.

Куандт сўзларига кўра, Galaxy S10 Lite шу йилнинг охиригача (яъни – ўн кун ичида!) расман тақдим этилади. Европада унга 680 евро миқдорида нарх белгиланади, мамлакатига қараб бу нарх 10 еврога фарқ қилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy A51, A71, A81 ва A91 смартфонларининг нархлари маълум бўлди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!