Илк партияси бир дақиқадаёқ сотиб тугатилгач, Xiaomi Mi Mix 3 кескин қимматлаб кетди

  •   DiMaX
  •  2690
  •  27.10.2018 14:10

Илк партияси бир дақиқадаёқ сотиб тугатилгач, Xiaomi Mi Mix 3 кескин қимматлаб кетди

Xiaomi компанияси 25 октябрда ўзининг флагман смартфони – Mi Mix 3 слайдерини расман намойиш этганди. У бир қатор жиҳатларига кўра рекордчи ва бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи илк телефон бўлди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, илк 5G-смартфон – Xiaomi Mi Mix 3 тақдим қилинди: атиги 475 доллардан бошланувчи, рекорд «оперативка»ли флагман!

Тақдимотдан кейиноқ Xiaomi Mi Mix 3 модели савдога ҳам қўйилган, яъни аввалдан буюртма расмийлаштириш бошланган эди. Уларнинг биринчи партияси бир дақиқага ҳам етмасдан сотиб тугатилган, аммо «хитойча Apple» сотилган смартфонларнинг аниқ миқдорини айтмаган.

Лекин шундан сўнг турли онлайн дўконлар барча модификациялардаги Xiaomi Mi Mix 3 учун белгиланган нархларни кескин оширишган. Унинг базавий версияси 72 долларга, 256 гигабайтлик доимий хотирага эга талқини эса нақ 145 долларга қимматлаган. Эслатиб ўтамиз, расмий намойишда уларнинг нархи тегишлича 475 ва 575 АҚШ долларига тенглиги айтилган.

Xiaomi’нинг аллақачон сотувга чиққан бошқа смартфонларини, жумладан, 2018 йилнинг апрелидан то октябрига қадар бенчмаркларда биринчи ўринни қўлдан бермай келаётган Xiaomi Black Shark геймерофони ҳамда «Тезкорлик устаси» – Pocophone F1 ҳамёнбоп флагмани учун эса Terashop.uz интернет-дўконимизда онлайн усулда буюртма беришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Black Shark, Pocophone F1 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 25 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!