Илон Маск ўзига душманлик қилди – битта твит билан Tesla акциялари нархини тушириб юборди!

  •   DiMaX
  •  1392
  •  02.05.2020 16:46

Илон Маск ўзига душманлик қилди – битта твит билан Tesla акциялари нархини тушириб юборди!

Куни кеча – 1 май куни Илон Маск негадир Twitter тармоғида ғалати пост эълон қилди. Шундан сўнг Tesla компания акцияларининг нархлари кескин тушиб кетди.

ЎҚИНГ: «Ўқ ўтмас» Cybertruck’нинг тақдимотида Tesla айтмаган жиҳати фош бўлди!

Компания асосчисининг твитига кўра, Tesla акцияларининг нархлари ўта юқори эмиш:

Мана шу твитдан кейиноқ Tesla қимматбаҳо қоғозлари нархи 11 фоизга пасайиб кетди – бир донаси 695 долларгача тушди. The Wall Street Journal нашри ходимларининг «Бу твит ҳазил эдими?» деган саволига Маск: «Йўқ», деб жавоб берган.

Айтиш керакки, 29 апрель куни Tesla кетма-кет учинчи чоракдан молиявий муваффақият билан чиққанини эълон қилган эди. Илон Маскнинг бу ишидан кейин компаниянинг ўсишига путур етиши мумкин.

ЎҚИНГ: Илон Маск миллиардларини қандай топган?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.