Илон Маск ва Жефф Безосни доғда қолдирган миллиардер фазога чипта сота бошлади

  •   DiMaX
  •  659
  •  07.08.2021 12:31

Илон Маск ва Жефф Безосни доғда қолдирган миллиардер фазога чипта сота бошлади

Фазога биринчи сайёҳлик парвози борасида Жефф Безос (дунёдаги энг бой киши, Blue Origin ҳамда Amazon каби компаниялар асосчиси) ҳамда Илон Маск (бир нечта компания, шу жумладан SpaceX муассиси) ўзаро беллашаётган эдилар. Бироқ уларнинг иккаласидан ҳам аввал британиялик миллиардер Ричард Брэнсон ўзининг Virgin Galactic компанияси фазо кемасида учган.

ЎҚИНГ: «Қачонгача Илон Маскнинг ракеталарига қараб ўтирамиз?» – космосга стратостат учирган ўзбек йигити ҳикояси

Британиялик миллиардер Ричард Брэнсонга тегишли Virgin Galactic компанияси «космик сайёҳлар»га чипталар сотишни бошлади. Таъкидланишича, битта ўриндиқ нархи 450 минг доллардан бошланади, деб ёзмоқда Qalampir.uz нашри.

Компания ўз шахсий бозорида истеъмолчилар учун учта вариант айтган: бир ўринли, кўп ўринли, яъни, «оилавий пакет» ва рейсни тўлиқ сотиб олиш варианти.

Таъкидланишича, Unity космик кемасининг навбатдаги парвози Италия Ҳарбий-ҳаво денгиз кучлари томонидан молиялаштирилган бўлиб, у жорий йилнинг сентябрь ойи охирига режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июлида Unity космик кемасида Брэнсон ва Virgin Galactic компаниясининг бешта ходими — Дэйв Макай, Майкл Мазуччи, Сириша Бандл, Колин Беннет ва Бет Мозес фазовий парвозни амалга оширганди. Бу инсоният тарихидаги илк хусусий фазовий парвоз ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Илон Маск ҳам худди UzAuto каби баҳона қилди: «Бу ҳожатхона қоғози етишмаслигига ўхшайди»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!