Инҳа университетидаги Security Trends Central Asia 2019 анжуманига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  374
  •  10.04.2019 16:33

Инҳа университетидаги Security Trends Central Asia 2019 анжуманига марҳамат!

Жорий йилнинг 23 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Security Trends Central Asia 2019 анжумани бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берган.

ЎҚИНГ: Инҳа университетида SAP Next-Gen Lab инновацион лабораторияси очилди

Тадбир давомида Trend Micro Incorporated компаниясининг юқори малакали мутахассислари корхона ва ташкилотлар киберҳимоясининг замонавий усул ва услублари ҳақида сўзлаб берадилар ҳамда соҳада мавжуд муаммоларни муҳокама қиладилар.

Анжуман йиллик форумга айлантирилиши, давлат ташкилотлари, тижорат компаниялари ва турли ечимлар ишланмалари бўйича мутахассислар ўртасида муҳокама ва мунозара майдонига айланиши кўзда тутилган.

Ушбу мунозарада Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ҳам иштирок этадилар.

Мазкур тадбир бўлғуси мутахассисларнинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги трендлардан хабардорлигини ошириш мақсадида уларни жалб этишга қаратилади.

Security Trends Central Asia 2019 анжуманида иштирок этишни истаган барча хоҳловчилар https://securitytrendsevents.com/tashkent2019#About манзили орқали ўтишлари зарур.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Киберхавфсизликка масъул Япония вазири умрида бирор марта компьютер ишлатиб кўрмаган экан!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.