iOS 12 тайёр бўляпти, сиз-чи, унга тайёрмисиз?

  •   DiMaX
  •  968
  •  13.02.2018 10:03

iOS 12 тайёр бўляпти, сиз-чи, унга тайёрмисиз?

Apple корпорацияси iOS 12 операцион тизим талқинида унинг ишончлилиги ва самарадорлигига кўпроқ эътибор қаратмоқчи. Бу хусусда Bloomberg нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Эксклюзив: iPhone 11’нинг илк суратлари ва хусусиятлари билан танишинг!

Хабарга кўра, янги моделдаги iPad’да қиёфани таниб олувчи Face ID камераси мавжудлиги эвазига, iOS 12 тизимида у Animoji’ларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, компания FaceTime’га ҳам Animoji’ларни киритишни режалаштирган. Шу тариқа, iOS фойдаланувчилари ҳам, худди Snapchat, Facebook ва Instagram’даги каби, виртуал эмодзилар қўша олишади.

iOS’нинг янги версияси «Peace» («Тинчлик») деб номланади. Ушбу релизда iPhone, iPad ҳамда Mac’ларда бирдек ишлай оладиган иловалар бўлади. Шунингдек, iOS 12 яхшиланган «Безовта қилинмасин» функциясига ҳамда қайта ишланган ички иловаларга эга бўлиши айтилаётир.

ЎҚИНГ: iOS 11 хатолиги: блокланган iPhone’даги суратларингизни ҳам кўра олишади!

Булардан ташқари, iOS 12 тизим талқинида iPhone, iPad ва CarPlay учун уй экранлари қайта ишланган бўлади. Хабар қилинишича, iPad’да битта илованинг ичида бир нечта ойна очиш ҳамда битта илованинг ойналарини «Split screen» режимида ишга тушириш мумкин бўлади. Айтиш керакки, бундай функция macOS’да бундан икки йил аввал пайдо бўлган, яқинда Windows 10’да ҳам ишга туширилади. iOS 12 талқинида Apple Pencil ҳам янги функциялар билан бойитилиши кўзда тутилган.

Юқорида айтиб ўтилган янги функцияларнинг айримлари жорий йилнинг ўзида, iOS 11 тизимининг кейинги янгиланишларидаёқ тақдим этилади. Бироқ iOS талқинининг тақдимоти эса кейинги – 2019 йилга режалаштирилган. Apple дастурчиларга янги функциялар устида тўлиқ ишлашлари учун вақт бермоқда, токи кейинчалик чала қолган жойларини янгиланишлар билан бериб боришга ҳожат қолмасин.

ЎҚИНГ: iPhone’даги ҳозироқ ўчириб қўйиш керак бўлган тўртта созлама

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.