iPhone 12'ларни зарядчиксиз сотгани учун Apple'ни жаримага тортишди

iPhone 12'ларни зарядчиксиз сотгани учун Apple'ни жаримага тортишди

The Verge нашрининг 9to5 Mac сайтига таяниб хабар беришича, Бразилиянинг Сан-Паулу штати истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги купертинолик компанияга 2 миллион АҚШ доллари жарима солди. Сабаб эса яна ўша — компаниянинг iPhone 12'ларни қувватлагичсиз сотганлиги.

ЎҚИНГ: Apple ва Netflix айнан Ўзбекистонни танлади. Нега Қозоғистонни эмас?

Истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимоясидаги агентлик — Procon Apple'ни ўз маҳсулотини «чалғитувчи реклама» қилиш ва «қурилмани қувватлагичсиз, адолатсиз шартлар асосида сотиш»да айбламоқда.

Apple ўтган йили октябрь ойида экология борасида қайғураётгани сабаб, iPhone 12 смартфонлари қувватлагич ва қулоқчинларсиз сотилишини маълум қилганди. iPhone 12 ва бошқа янги моделлари қадоғи таркибида USB-C-to-Lightning кабелинигина таъминлаш билан Apple маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган хомашёни камайтириши ва қадоқ ҳажмини кичиклаштиришга эришишини айтганди.

Танқидчиларнинг таъкидича, ушбу ўзгаришдан мақсад фақатгина етказиб бериш харажатларини камайтириш холос. Экология бўйича мутахассисларнинг фикрича эса, купертиноликлар амалга оширган ушбу янгиликнинг атроф-муҳитга бўлган ижобий таъсири жуда кам.

Procon'нинг айтишича, у Apple'дан қадоқ ичида зарядчик йўқлиги боис iPhone нархларини камайтириш-камайтирмаслигини сўраган. Бироқ компаниядагилар бу сўровга жавоб қайтаришмаган. Агентликнинг яна таъкидлашича, Apple тизим янгиланишидан кейин қурилмасида муаммо пайдо бўлган мижозларга ҳам ёрдам бермаган.

Агентлик вакилининг сўзларига кўра, Apple «ушбу қонунлар ва муассасаларни ҳурмат қилиши керак». Солинган жарима миқдори Apple'га унчалик ҳам муаммо туғдирмаслиги аниқ, сабаби 2021 йилнинг биринчи чорагида компания даромади 111.4 миллиард долларни ташкил этди.

ЎҚИНГ: Apple умуман iPhone 13 номли смартфон чиқармаслиги мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!