iPhone 15 Pro моделларида жисмоний тугмалар бўлмаслиги айтилмоқда

iPhone 15 Pro моделларида жисмоний тугмалар бўлмаслиги айтилмоқда

Ўтган йилнинг сентябрь ойида машҳур инсайдер Минг-Чи Куо iPhone 15 Pro ва 15 Pro Max моделларида ҳеч қандай жисмоний тугма бўлмаслигини айтган эди. 

Бугун ҳам Куо ушбу масалага яна бир бор қайтди. Куо Apple'нинг таъминот занжиридаги ҳамкорлари орасида сўров ўтказди. Унга кўра, шу йилнинг иккинчи ярмида сотувга чиқадиган iPhone 15 Pro ва Pro Max моделлари жисмоний тугмаларга эга бўлмайди. 

Бунинг ўрнига икки қурилмага жисмоний бўлмаган тугмалар ўрнатилади. Таптик двигателлар эса жисмоний бўлмаган тугмалар босилганда ўзидан вибрация беради. 

Cirrus Logic компанияси Apple'нинг ушбу қароридан катта фойда олиши мумкин. Чунки ушбу компания асосан жисмоний бўлмаган тугмалар учун таптик двигателлар етказиб беради. Куонинг айтишича, агар бундай тугмалар фойдаланувчилар томонидан илиқ қабул қилинса, бошқа компаниялар ҳам тезда ушбу ечимга ўтишни бошлайдилар.

ЎҚИНГ: Apple AirPods Lite устида ишламоқда (+нархи маълум бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.