iPhone’ нинг 2019 йилги камералари нималарга қодир?!

  •   Saroy
  •  986
  •  30.05.2018 16:49

iPhone’ нинг 2019 йилги  камералари нималарга қодир?!

Узунқулоқ гапларга қараганда, iPhone’нинг 2019 йилги моделлари  уч объектли камера билан жиҳозланар экан, шунингдек, 3D-суратга олиш ва учкаррали оптик зум ўрнатилиши ҳам мумкин. Тайванда чиқадиган  Economic Daily News газетаси яқинда ана шу ҳақда маълум қилди

 iPhone’нинг уч камера билан чиқиши ҳақида илк бор ўтган йилнинг ноябр ойида Bloomberg  журналистлари ёзишган эди. Янги қурилма Apple’га  Huawei билан самарали рақобат қилиш имконини бериши кутиляпти.

ЎҚИНГ: Apple ўз сайтида фойдаланувчилар ҳақида маълумотлар бўлимини ишга туширди

Компания вакилларининг таъкидлашича, қўшимча камера модули iPhone’ даги фото ва видеосуратларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади. Бунинг эвазига смартфон нафақат тасвир сифатини бузмаган ҳолда унинг ҳажмини каттартиради ёки  стереоскопик роликларни ёза олади, балки  штат функцияси ёрдамида суратни узоқ муддатда сақлайдиган ҳам қилади.

Шу билан бирга, соҳа кашфиётчиси бўлган Huawei P20 Pro билан жиҳозланган ҳар бир камера модули турли форматга эга, Apple уларни 12 Мп даражасида сақлайди. Компания расмий вакилининг айтишича, асосий эътибор қурилманинг мегапикселини кенгайтириш эмас, балки дастурий қисмларининг имкониятларини оширишга қаратилмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone эгалари бир неча йилдан бери кутаётган имкониятлар кейинги ҳафтадаёқ iOS 12’да тақдим этилади!