«iPhone SE 2» ҳақидаги илк маълумотлар пайдо бўлди

  •   DiMaX
  •  1637
  •  21.11.2017 12:05

«iPhone SE 2» ҳақидаги илк маълумотлар пайдо бўлди

Appleнинг ихчам смартфони iPhone SE дунё миқёсида кўпчилик фойдаланувчиларга маъқул келган. Айрим мамлакатларда у сотилиш бўйича ҳатто илғор флагманларни ҳам ортда қолдирди. Натижада корпорация бу моделни янгиланган талқинда ишлаб чиқаришга қарор қилди, деб ёзади GizChina.

ЎҚИНГ: iPhone SE’нинг иккинчи авлоди 2018 йил бошида сотувга чиқарилиши мумкин

Айтиш керакки, янгиланган iPhone SE худди «юбилей айфони» услубида – ромсиз экранли дизайнга эга бўлиши ҳақида ҳам миш-мишлар бор. Бироқ ҳозирча бу маълумотлар тасдиқланган эмас, унинг видеоси ҳам шунчаки концепт эканлигини ёдда тутишимиз лозим.

ЎҚИНГ: iPhone X услубидаги классика: ромсиз iPhone SE’нинг фото ва видеоси чиқди!

Хабарга кўра, ҳозирча шартли равишда «iPhone SE 2» деб номланаётган қурилма ташқи кўриниши жиҳатидан ҳеч қандай ўзгаришга учраган эмас. Янги «митти айфон» экрани диагоналига 4 дюйм ўлчамга эга.

Шунингдек, унда Face ID юзни таниш технологияси бўлишини ҳам кутмаслик керак. Фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаш учун олд панелда бармоқ изи сканери – Touch ID қолади. Тўғри, компания бу сенсорнинг нисбатан тез ишловчи янги версиясини татбиқ этиши эҳтимоли юқори.

Янги моделдаги энг муҳим ўзгариш унинг аппарат платформасига тегишли –iPhone SE’нинг янгиланган талқинига, худди iPhone 7’даги сингари, Apple A10 Fusion процессори ўрнатилади.

ЎҚИНГ: iPhone SE’ни сотиб олиш учун 5 та муҳим сабаб

Айрим маълумотларга кўра, iPhone SE 2 нархи 450 АҚШ доллари миқдорида бўлади. Эслатиб ўтамиз, унинг оригинал модели 16 гигабайтлик бошланғич конфигурацияда дастлаб 400 долларга баҳоланган, кейинчалик эса арзонлатилиб, 350 долларга туширилган.

Ўзбекистонда ҳам iPhone SE ва Apple смартфонларининг бошқа моделлари савдога қўйилган, уларнинг нарх-навоси билан мунтазам таништириб келмоқдамиз.

ЎҚИНГ: «Малика»да iPhone’лар арзонлашмоқда, сўмдаги нархлар билан танишинг! (2017 йил 20 октябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!