iPhone ва iPad’лардаги YouTube иловасида рекламадан қутулишнинг бепул усули

  •   DiMaX
  •  316
  •  20.06.2019 14:01

iPhone ва iPad’лардаги YouTube иловасида рекламадан қутулишнинг бепул усули

YouTube сервиси реклама кўрсатмаслиги учун унда пулли обунани расмийлаштириш талаб этилади. Аммо Apple гаджетлари соҳиблари учун рекламани олиб ташлашнинг бепул усули ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: iOS ва Android смартфонларида рекламадан буткул халос бўлиш

iOS учун тақдим этилган YouTube иловасида рекламани яшириш учун сизга Luna номли VPN-илова керак бўлади. iPhone ёки iPad’ингизга уни мана бу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Luna дастурини юклаб олиб ўрнатгач, уни очинг ва таклиф этилган конфигурацияни ишонилган VPN’лар рўйхатига киритинг.

Энди мана бу ҳавола ёрдамида уни ишлаб чиқувчининг сайтига ўтиб, Adblock Extension профилини юклаб олинг.

Шундан сўнг «Настройки» – «Профиль загружен» деган жойига кириб, юклаб олинган профилни ўз қурилмангизга ўрнатиб олинг.

Энди эса «Основные» – «Об устройстве» – «Настройки доверия сертификатов» бўлимига ўтинг ва Adblock Extension Root Certificate Authority профилини фаоллаштиринг.

Сўнг iPhone ёки iPad’даги YouTube иловасини ёпинг ва бошқатдан очинг.

Бўлди – энди унда исталган бир видеолавҳани очсангиз, рекламасиз томоша қила оласиз.

ЎҚИНГ: YouTube’нинг пулли функциясидан Telegram орқали бепул ва рекламасиз фойдаланса бўлар экан!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!