iPhone XR’га Samsung жавоби – Galaxy S10 E (ёки S10 Lite) расмий суратларда

  •   DiMaX
  •  1840
  •  02.02.2019 12:33

iPhone XR’га Samsung жавоби – Galaxy S10 E (ёки S10 Lite) расмий суратларда

Жанубий кореялик техногигантнинг ўнинчи авлод флагманлари учта моделда тақдим этилишидан хабарингиз бор. Кечагина улардан иккитасининг матбуот учун тайёрланган ва «жонли» расмлари, турли хусусиятлари ҳақидаги янги маълумотлар ва ҳатто аниқ нархларини ҳам эълон қилгандик.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 флагманлари «арзонлади»: расмий ва «жонли» суратлар, барча вариантлари, ранглари, нархлари ва янги маълумотлар!

WinFuture ресурси энди ушбу «уч оға-ини ботирларнинг кенжаси» – аввал Galaxy S10 Lite деб номланиб келаётган Galaxy S10 E моделининг ҳам расмий суратларини чоп этди. Манбага кўра, бу – қора, оқ ва яшил рангли корпусларда сотувга чиқариладиган смартфоннинг матбуот учун тайёрланган расмий рендерларидир.

Galaxy S10 E ушбу туркумдаги энг ихчам ва содда смартфон бўлиб, купертиноликларнинг iPhone XR моделига Samsung’нинг жавоби, дея таърифланмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung энди Xiaomi билан беллаша олади: Galaxy M смартфонлари кутилганидан ҳам арзон экан!

Samsung’нинг ушбу смартфони диагоналига 5,8 дюймлик текис экранга эга (қолган иккита моделда дисплейнинг четлари қайрилган). Унинг дактилоскопик датчиги ҳам «ака»лари каби экранига эмас, балки ён қиррадаги ўчириш-ёқиш тугмачасида, дейишмоқда. Стандарт Galaxy S10 моделидаги каби якка датчикли олд камераси экраннинг «тирқиш»ига жойланган.

Стандарт ва «плюс»ли флагманларнинг бош камераси уч модулли бўлса, ихчам моделда «атиги» иккита объективли камерага эга.

Galaxy S10 E девайси 6 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик доимий хотира билан, 749 евро нархида сотувга чиқиши кутилмоқда. Terashop.uz интернет-дўконимизда унинг рақиби – iPhone XR смартфонининг 64 гигбайтлик варианти 6 479 000 сўмга сотиб олиш, 256 гигабайтлигини эса 7 902 000 сўмга харид қилиш имкони бор. Ҳозиргача бозорга чиққан айрим Samsung смартфонларини бўлса 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 30 январь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!