Samsung энди Xiaomi билан беллаша олади: Galaxy M смартфонлари кутилганидан ҳам арзон экан!

  •   DiMaX
  •  6813
  •  18.01.2019 16:31

Samsung энди Xiaomi билан беллаша олади: Galaxy M смартфонлари кутилганидан ҳам арзон экан!

Жанубий кореялик техногигант ҳамёнбоп Galaxy M туркумидаги смартфонларининг намойиш кунини расман эълон қилган. Уларнинг айрим хусусиятлари ҳам ҳозирданоқ маълум, нархи борасида ҳам маълумотлар чиққан.

ЎҚИНГ: Шу ойдаёқ сотувга чиқаётган Galaxy M10, M20 ва М30 нархларини Samsung расман эълон қилди!

Бундан бир неча кун аввал Galaxy M10, M20 ва M30 смартфонларининг нархлари 142-284 доллари орасида бўлиши айтилган эди. Аммо инсайдерлар берган янги хабарларга кўра, ушбу туркум девайслари ундан ҳам арзонроққа нархланар экан!

Хусусан, ушбу туркумдаги «энг кичик» – Galaxy M10 моделининг нархлари 112 доллардан бошланади, бошланғич конфигурацияли Galaxy M20 смартфонини эса 155 долларга олиш мумкин бўлади. Тағин, уларнинг техник хусусиятлари бу нарх доирасидаги анча-мунча смартфонлардан устун.

Шу тариқа, Samsung ўзининг Galaxy M туркуми орқали Xiaomi, Huawei ва бошқа Хитой смартфонсозларининг арзон моделлари билан рақобатга кириша олади.

ЎҚИНГ: Galaxy A60 – «тешик» дисплейли нисбатан арзон смартфонни апрелда кўрамиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!