iPhone’да бегоналардан кирувчи қўнғироқларни чеклашнинг осон йўли бор!

  •   DiMaX
  •  559
  •  22.07.2019 16:38

iPhone’да бегоналардан кирувчи қўнғироқларни чеклашнинг осон йўли бор!

Афсуски, купертинолик корпорация смартфонларида нотаниш рақамларни «қора рўйхат»га киритиб қўйиш функцияси мавжуд эмас. Бироқ шундай бегона рақамларнинг ҳеч биридан қўнғироқ келмайдиган қилиб қўйиш усули бор.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонларида рақам қора рўйхатга қандай киритилади?

Келинг, iPhone’да бегона абонентлардан кирувчи қўнғироқларни чеклашнинг осон усулини кўриб чиқамиз.

1-қадам: «Созламалар» менюсидаги «Безовта қилинмасин» бандига кирасиз («Настройки» → «Не беспокоить»).

2-қадам: «Қўлда созлаш» («Вручную») переключателини ўнгга суриб, фаол ҳолатга келтирасиз. Шунда «Безовта қилинмасин» («Не беспокоить») функцияси ёқилади, экран тепа қисми ўнг бурчагида буни акс эттирувчи ярим ой белгиси акс этади. Пайқаганингиздек, бу ҳолатда умуман ҳеч кимдан қўнғироқ келмайди.

3-қадам. Энди эса «Қўнғироқларга рухсат» («Допуск вызовов») бўлимига кириб, «Барча контактлар» («Все контакты») бандини танлаб қўямиз. Сезганингиздек, энди ўзингиз смартфонингиздаги контактлар рўйхатига киритиб қўйган абонентлардан қўнғироқ келишига рухсат берилди. Қолган – бегона рақамлар эса сизга энди туша олмайди!

Истасангиз, «Қўнғироқларга рухсат» бўлимида «Танланганлар» («От избранных») бандини белгилаб қўйишингиз мумкин. Бунда фақат ўзингиз ўша рўйхатга киритиб қўйган яқинларингиз (оила аъзолари, энг яқин дўстлар ва ҳоказо) сизга қўнғироқ қила олишади.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» янги тарифларни тақдим этди. Нархлар ошдими ёки тушди?

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!