Жаҳоннинг энг сердаромад техно-компанияси Apple эмас, S...?

Жаҳоннинг энг сердаромад техно-компанияси Apple эмас, S...?

Samsung компанияси 2017 йилнинг 2-чорагида жаҳоннинг энг кўп даромад кўрган технологик компаниясига айланди. 27 июлда кореялик техно бренд молиявий ҳисоботларини эълон қилган. Компаниянинг операцион даромади 72% га ошиб, $12,67 млрд долларга етган.

Маълум бўлишича, компаниянинг даромади 89%, яъни $9,6 млрд долларга етган. Бундан соф фойда — 20%, яъни $54,2 млрд.ни ташкил қилади.

Биз смартфон ишлаб чиқарувчиси сифатида билган бренднинг даромад манбаи "ақлли телефон" эмас. Микропроцессор ҳамда дисплейлар савдосининг юқори бўлгани учун ҳам Samsung ўтган чоракда рекорд даражада фойда кўрди. 2-чоракда биргина микропроцессорлар ишлаб чиқарувчи бўлинма киримлари 8% га ошган. Samsung бу чоракда микропроцессорлар бозорида етакчи бўлган Intel'ни ортда қолдириб, яққол пешқадамга айланган.

Шу билан бирга, Samsung'нинг смартфон сотиш билан боғлиқ киримлари 4,7% га камайган. Шунга қарамасдан, Galaxy S8 ва S8+ флагман смартфонлари бозорда яхши сотилмоқда.

Кореялик компания Qualcomm ва Apple учун ҳам чиплар ишлаб чиқаради. Samsung'нинг OLED-дисплейлар (органик светодиодли дисплей, бу дисплей қайрилма дизайнда ишлаб чиқарилиши билан ҳам ўзига хос) саноатидаги улуши 95% ни ташкил қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.