«Жонли» видео ишлаётган Galaxy S10+’нинг асосий камчилигини «сотиб» қўйди!

  •   DiMaX
  •  2157
  •  14.02.2019 10:25

«Жонли» видео ишлаётган Galaxy S10+’нинг асосий камчилигини «сотиб» қўйди!

Samsung компанияси Galaxy S10 туркумидаги флагманларини тақдимотдан аввал фаол реклама қила бошлаган. Жумладан, кеча уларнинг турли хусусиятлари ҳақидаги учта видеони ҳамда реклама баннерини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Samsung расмий реклама роликларида Galaxy S10’ларнинг асосий хусусиятларини кўрсатиб берди!

Лекин MobileFun интернет-дўкони эълон қилган навбатдаги «жонли» видеони бу смартфонлар учун тескари реклама, десак ҳам хато бўлмайди. Ушбу лавҳа Samsung ўз ҳамкорлари учун ўтказган махсус матбуот брифингида суратга олинган.

 Бу видеороликда макет эмас, балки ҳақиқий Galaxy S10+ ишлаётган ҳолида намойиш қилинган. Мана, бирга томоша қиламиз:

Эътибор берган бўлсангиз, бу ерда Samsung мақтаётган ультратовушли дактилоскопик датчикнинг асосий камчилиги кўриниб қолган. Гап шундаки, экран устига ётқизилган ҳимоя шишасида, айнан экрандаги бармоқ изи сканери устида тирқиш очилган. Яъни, ушбу сенсор ҳамоя шишаси остида ишлай олмайди ва унинг устини очиқ қолдиришга тўғри келади.

Ушбу серия флагманлари 20 февралда тақдим этилади, аллақачон бозорга чиққан айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!