«Жонли» видео: Мутлақо тугмачасиз ва тирқишсиз Vivo смартфонини ушлаб кўрганлар уни «силлиқланган шағал» ва «металл совун»га ўхшатишди

  •   DiMaX
  •  1582
  •  22.01.2019 13:58

«Жонли» видео: Мутлақо тугмачасиз ва тирқишсиз Vivo смартфонини ушлаб кўрганлар уни «силлиқланган шағал» ва «металл совун»га ўхшатишди

Vivo компанияси бошқа бирорта смартфонсоз қўл урмаган бир ишни уддалади – корпуси буткул сип-силлиқ бўлган смартфон яратди! Шунга яраша, кодли номи The Waterdrop «сув томчиси» бўлган ушбу гаджетнинг тақдимот кунини ҳам расман маълум қилишган.

ЎҚИНГ: Vivo Apex 2019 – умуман тирқишсиз ва тугмачасиз смартфонни илк суратларда кўрамиз!

Мазкур девайснинг бозорга Vivo Apex 2019 (ёки Vivo Apex 2) модели сифатида тақдим этилиши кутилмоқда. Компания аллақачон унинг реклама кампаниясини бошлаб юборган бўлиб, жумладан, антиқа видеороликни ҳам тарқатмоқда.

Ушбу лавҳада кўчада шунчаки ўткинчи кишиларга қора яшик ичидаги янги смартфонни фақат ушлаб кўриб, таассуротларини айтиш сўралади. Айримлар унинг «силлиқланган шағал тош»га, яна бировлар эса «металлдан ясалган совун»га ўхшашини айтишади.

Шунга қараганда, The Waterdrop номли ушбу смартфон нафақат тирқиш ва тугмачалардан холи, балки ҳатто форм-фактори ҳам ноодатий бўляпти. Демак, Vivo Apex 2019 фақат симсиз қувватланади ва сенсор йўл билангина бошқарилади! Қизиқ, унга SIM-карта қандай ўрнатилар экан?

Дарвоқе, яна бир хитойлик смартфонсоз ундан ҳам олдин бир антиқа моделини намойиш қилмоқчи...

ЎҚИНГ: Meizu эртагаёқ «дунёдаги илк тирқишсиз смартфон»ни тақдим этяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!