Умуман тугмачасиз ва тирқишсиз «келажак смартфони»ни 24 январдаёқ кўрамиз. Уни ким тайёрлаган?

  •   DiMaX
  •  2482
  •  15.01.2019 14:48

Умуман тугмачасиз ва тирқишсиз «келажак смартфони»ни 24 январдаёқ кўрамиз. Уни ким тайёрлаган?

Бир неча кун аввал интернетда антиқа телефоннинг бир қисми акс эттирилган суратларни кўрсата бошлашган. Кодли номи The Waterdrop («сув томчиси» дегани) бўлган ушбу қурилмани бирор етакчи смартфонсоз эмас, хитойлик дадил бир компания тайёрлаган.

ЎҚИНГ: Келажак смартфонларида интерфейс қандай кўринишда бўлади

Бу ўша – дактилоскопли экранга эга илк смартфон билан етакчи смартфонсозларни доғда қолдирган Vivo компанияси маҳсулотидир. Мазкур ишлаб чиқарувчи эълон қилган янги реклама постерида тушунарсиз бир нарсанинг уч ўлчамли модели акс эттирилган. Афтидан, Vivo дизайнерлари сув томчисини шундай ифодалашган бўлса керак.

Постердаги ёзувни «Келажак телефони қанақа ўзи?» тарзида ўгириш мумкин. Унинг остида эса тақдимот санаси – 2019 йилнинг 24 январи қайд этилган.

Мутахассисларнинг тахминларига кўра, ушбу инқилобий смартфон Vivo Apex 2 модели сифатида бозорга тақдим этилади. Қурилманинг модел рақами EKI1831 эканлиги ҳам маълум, унинг бошқа хусусиятлари билан танишиш учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: iPhone X’даги Face ID’дан ўн карра аниқ технологияни Vivo яратди! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!