Катта қизил тугма: вазият кескинлашганда ҳамма криптовалютани бир зумда сотиш мумкин

  •   Saroy
  •  540
  •  18.10.2018 14:15

Катта қизил тугма: вазият кескинлашганда ҳамма криптовалютани бир зумда сотиш мумкин

Агар сиз нобарқарор криптовалюта бозорида савдо юритаётган бўлсангиз, демак нархлар тушаётган пайтда барча активлардан бир зумда қутилишни ўйлаган бўлсангиз керак. Бир ташаббускор худди шундай вазиятларда ҳамма криптовалюталарни бир зумда сотиб юбориш учун жисмоний тугмачани ясади.

ЎҚИНГ:Мақсад криптовалюта топиш: хакерлар ҳукумат сайтларига ҳам кириб боришмоқда

Шу мақсадда махсус функция ҳам мавжуд бўлиб, унда трейдерларга нарх тушиб кетишининг маълум бир планкаси белгиланган. Нарх тушиши ушбу планкага етгач тизим автоматик тарзда активларни сота бошлайди. Энди ушбу жараённи катта қизил тугмача ёрдамида жисмоний даражада ҳам ҳис қилиб кўрса бўлади .

Алмаштириш учун тизимга кириш шарт эмас, барча буюртмаларни қўлда бекор қилишга, кейин  ҳамма тангаларни битталаб сотиб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ, шунча катта қизил тугмани боссангиз бўлди, шунинг ўзи етади. Ҳозирча у фақат  Binance билан ишлайди. Лекин ихтиро муаллифлари девайс очиқ API’да барча алмаштирувчилар билан ҳам ишлай олишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ:Келажак биткоини: дунёдаги энг тезкор криптовалюта намойиш қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.