Компьютерни тезлаштириш учун тезкор хотирани осон тозалаймиз

  •   DiMaX
  •  796
  •  03.12.2019 12:53

Компьютерни тезлаштириш учун тезкор хотирани осон тозалаймиз

Баъзан компьютер ёки ноутбукингиз ишлаши қийинлашиб қолганини пайқайсиз. Бунда унинг тезкор хотирасига катта юклама тушаётган бўлади ва уни тозалаб туриш даркор.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб Windows'ни кераксиз маълумотлардан тозалаш мумкин: 5 бепул восита

Тезкор хотирани тозаловчи дастурлардан бири CleanMem бўлиб, уни мана бу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин. Хотирани кераксиз жараёнлардан тозалаб турувчи бу иловани ишлатиш жуда осон, тағин рекламалар билан жонингизга тегмайди ҳам.

CleanMem’ни компьютерга ўрнатиб олгач, бир марта созлаб қўйсангиз бўлди:

Экраннинг пастки чап бурчагида – трэйда, соат ёнида CleanMem’нинг белгиси кўриниб туради, унга сичқончани олиб борсангиз, тезкор хотиранинг бандлик ҳолатини акс эттиради:

Дастур белгичасига сичқончанинг ўнг бурчаги билан чертиб, очилган менючада «Clean Memory Now» бандини боссангиз, тезкор хотирани тозалайди. Шунингдек, уни маълум бир вақт оралиғида хотирани автоматик тозалайдиган қилиб созлаб қўйсангиз янада яхши – ҳар гал овора бўлиб ўтирмайсиз.

ЎҚИНГ: Компьютерда ишловчиларга кўзни асраш учун олтита оддий маслаҳат

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.