Косонда овозли пиёдалар йўлакчаси қурилди

Косонда овозли пиёдалар йўлакчаси қурилди

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, йўл инфратузилмасини тубдан яхшилаш, йўллар сифатини ошириш, шунингдек, йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Косон тумани “Мустақиллик” кўчасида янги инновацион лойиҳа асосида “Хавфсиз пиёдалар йўлакчаси” қурилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

​Ўзбекистонда илк маротаба овозли пиёдалар йўлакчаси қурилди

Ёзилишича, йўлакча бир кеча-кундузда пиёдалар хавфсизлигини бирдек таъминлаш мақсадида мураккаб электрон воситалар билан жиҳозланган. Хусусан, ушбу пиёдалар йўлакчасига 50 ва 30 метр етмасдан шовқин чиқарувчи горизонтал полосалар барпо этилган. Бунинг учун йўл қопламаси 0,5 сантиметр қалинликда қириб олиниб, сариқ рангли кўндаланг қоплама қопланган бўлиб, улар ҳайдовчининг сергаклигини ошириш билан бирга йўлакчага яқинлашаётганидан огоҳ этади. Шунингдек, махсус қурилмалар пиёда йўлакка кириши билан ишга тушиб, ўта сезгир детекторлар ёрдамида йўлакка пиёда кираётганлиги тўғрисидаги огоҳлик сигналини ҳаракатланаётган пиёда тасвири акс этган йўл белгисига узатади. Ҳамда пиёда йўлакчадан ўтаётганида ўта сезгир детекторлар ёрдамида майин товушда “пиёдалар диққатига, эшитиш ва қўл телефонларидан фойдаланманг” деб йўлакчадан ўтаётган пиёдаларни қўл телефонидан фойдаланмасликка ундайди. Ушбу сигнал ҳайдовчиларни йўлакчада пиёда ҳаракатланаётганидан огоҳ этади.

photo5434079411759590047.jpg

Бундан ташқари, йўлакчада узоқдан кўриниб турадиган оргпластик шиша материалдан тайёрланган вертикал йўналтиргич ўрнатилган бўлиб, тунда ёруғлик тарқатадиган светодиод ҳам жойлаштирилган. Йўлнинг қатнов қисмига чиқиш жойида иккитадан, пиёдалар йўлакчасида эса 4 тадан вертикал йўналтиргич қўйилган. Яшил ёритгичлар пиёдаларга йўналишни кўрсатади. Вертикал йўналтиргичлар йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдаларга ўтиш нуқтаси ҳақида ахборот беради. Кундузги ва тунги вақтларда пиёда ва ҳайдовчиларга яхши кўриниб туради.

photo5434079411759590056.jpg

Пиёдалар йўлакчаси бўйлаб горизонтал чироқлар тунги вақтда пиёдани ёритиш билан бирга ҳайдовчини тўхташ чизиғи ҳақида огоҳлантиришга ҳам хизмат қилади. Шунингдек, ушбу ҳудудда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган фуқароларни назорат қилувчи 3 та видеокамера ўрнатилган. Бу пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга йўл ҳаракати қоидабузарликларининг олдини олади.

ЎҚИНГ: Бухорода робот давлат хизматлари ҳақида маълумот бермоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!