Кун тақдимоти: ярим миллион дона ҳамёнбоп Xiaomi Mi 5X буюртма қилинди

Кун тақдимоти: ярим миллион дона ҳамёнбоп Xiaomi Mi 5X буюртма қилинди

Кутилганидек, Xiaomi компанияси бугун махсус тақдимотида 5.5 дюймли Mi 5X смартфонини тақдим қилди. Қисқа фурсат ичида бу смартфонни харид қилиш истагида бўлганлар сони ярим миллиондан ошган.

Қуйида Mi 5X'га хос жиҳатларни санаб ўтамиз.

Биринчидан, гаджетда айни пайтда флагман смартфонларда татбиқ қилинаётган қўш объективли бош камера технологияси жорий қилинган. Яъни, бугунги сўнгги камера тренди амалда. Xiaomi Mi 5X камераси имкониятларига кўра, компаниянинг сўнгги Xiaomi Mi 6 флагманиники билан бир хил.

Яъни, бош камерада 2 та 12 мегапикселли (телефото (f/2,6) ва кенг бурчакли (f/2,2)) модуллар ўрнатилган. Бу камера технологияси ёрдамида объектни яқинлаштириш ва ғира-шира фонли портрет суратга олиш мумкин.

Камера тезкор фазали автофокус тизими ҳамда 2 тусли светодиодли фоточақноқ билан таъминланган. Ишлаб чиқарувчи аввал хабар қилганидек, Xiaomi Mi 6 каби, Mi 5X камераси ҳам орқа фонни ғира-шира қилиб олувчи портрет жанрига эга бўлган.

Олд камера эса 16 мегапикселли Full HD видео (секундига 30 та кадр) тасвирга олувчи датчиги билан ўзига хос.

Иккинчидан, Xiaomi Mi 5X аппарат таъминоти учун 1 кристалли, 14 нанометрли янги Snapdragon 625 чипи, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира танланган. Бу чипнинг частота тезлиги 2,0 ГГц.га етади. Унга ёрдамчи сифатида  Adreno 506 видео-картаси ва X9 LTE алоқа модеми ўрнатилагин ҳисобига, смартфон тасвирни яхши ишлаб, фойдаланувчини сифатли алоқа билан таъминлайди.  

Xiaomi Mi 5X симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11ac (2,4/5 ГГц) ва Bluetooth 4.2, GPS/ГЛОНАСС, инфра-қизи нур порти стандартларини қўллаб-қувватлайди. Унга универсал USB Type-C порти ўрнатилган.

Уни microSD ёрдамида кенгайтириш мумкин. Бу бўлмача гибрид -- унга ёки хотира флешкаси ёки сим-карта қўйиш мумкин. Экран ўлчами — 5,5 дюйм, сиғими — 1920х1080 пикселли.

Xiaomi Mi 5X гаджетининг аккумулятори 3080 мА•соат электр токи сиғимига эга. Смартфон орқа панелида бармоқ излари сканери ўрнатилган.

Xiaomi Mi 5X'га хос бошқа жиҳатлар қаторига юпқа алюминий корпус, "U" шаклидаги кўзга ташланмас қайрилма антенна улоғи ҳамда ёғ-доғга қарши ва шуълани қайтарувчи махсус экран қопламасини айтиш мумкин.

Смартфоннинг Full HD дисплейи 2.5D шаклидаги ҳимоя шишаси билан қоплаб олинган.

Ўлчамлари: 155,4 х 75,8 х 7,3 мм, вазни — 165 грамм.

Xiaomi Mi 5X 1 августдан бошлаб қора, тилла ранг ва пушти рангли корпусда $220 доллардан сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.