Кўплаб ўйинчилар Pokemon GO’ни тарк қилишган бўлса-да, аммо ўйин даромад келтиришда давом этмоқда
Slice Intelligance маълумотларига кўра, АҚШда ўйин ичида харидларни амалга оширган 79% ўйинчилар ўйинни тарк этишган.
Pokemon GO’нинг энг чўққига чиққан пайти 15-июлда кузатилган. Бироқ ўйинчилар вақт ўтган сари ўйиндан кетишни бошлаганлар. Сентябрь бошида эса мобил ўйинлар бозори Pokemon GO чиққунга қадар бўлган ўртача кўрсаткичларга қайтган.
Гарчи ўйиннинг оммабоплиги сезиларли даражада камайган бўлса-да, Pokemon GO ҳанузгача Niantic компаниясига катта фойда келтиришдан тўхтагани йўқ. Август ойида мобил иловали ўйинларда амалга оширилган харидларнинг 28,4 фоизи Pokemon GO ҳисобига тўғри келган.
Ўйиндаги турли атрибутлар сотуви ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 233%га ошган.