Кутилмаганда YouTube’да фильмлар бепул бўлди!

  •   DiMaX
  •  2070
  •  19.11.2018 13:46

Кутилмаганда YouTube’да фильмлар бепул бўлди!

Машҳур YouTube видеохостинги умуман кутилмаган ишга қўл урди. Яъни, ушбу платформада мутлақо бепул томоша қилиш мумкин бўлган бадиий фильмлар жойлана бошлади!

ЎҚИНГ: Вазир ўринбосари Facebook, YouTube ва VKontakte ишидаги узилишлар сабабини айтди

Бепул тақдим этилаётган барча фильмлар оригинал овози билан жойланган. Тўғри, уларни томоша қилишда ичига жойланган реклама ҳам чиқиб туради.

Айни кунгача бепул томоша қилинадиган каталогга юзлаб бадиий фильмлар киритилган. Улар орасида «Терминатор», «Рокки»нинг барча қисмлари, «Темир ниқобли одам» ва бошқалар мавжуд.

Фильмларни бепул томоша қилиш функцияси ҳозирча фақат АҚШдаги фойдаланувчилар учунгина тақдим этилган. Сервис уни кейинчалик бошқа ҳудудлар учун ҳам тарқатиши кутилмоқда. Ўзбекистонлик фойдаланувчиларга ҳам бу имконият тақдим этилгунича, бизда ҳам YouTube тўғри ишлаб қолар...

ЎҚИНГ: Ким жавоб беради: Ўзбекистонда YouTube ишламаслигининг сабаби нима?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!