Lenovo ноутбуклар учун симсиз қувватлагич тақдим этди

  •   DiMaX
  •  126
  •  25.06.2021 17:32

Lenovo ноутбуклар учун симсиз қувватлагич тақдим этди

Ноутбуклари билан танилган Lenovo компанияси турли лаптоплар учун симсиз қувватлантиргич вазифасини бажариш имконини берадиган Go Wireless Charging Kit номли янги маҳсулотини тақдим этди. Унда анча кенг тарқалган Qi стандартидан эмас, балки Energy Square’нинг Power by Contact технологиясидан фойдаланилган, деб хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: 3—5 миллион сўм оралиғидаги ноутбуклар нархлари билан танишамиз

Go Wireless Charging Kit жамланмаси қалинлиги 3,2 миллиметр келадиган металли қувватлантиргич-гиламча ва узун приёмникдан таркиб топган. Гиламча розеткага уланади ва қурилма остида туради, бу вақтда приёмник ноутбук асосига ва унинг USB-C портига қотирилади.

Таъкидлаш керакки, ноутбуклар учун симсиз қувватлантиргич камдан кам ҳолларда учрайди. Dell компанияси 2017 йилда дунёдаги биринчи симсиз қувватлантиргич дея эътироф этилган Latitude 7285 қувватлантириш қурилмасини тақдим этганди. У клавиатура-подставка орқали қувватлантириш мумкин бўлган планшет эди. Шунингдек, Intel ҳам Rezence магнит-резонанс қувватлантириш стандартини ўз ноутбукларига мослаштиришга уринган, бироқ натижада тижорий муваффақиятсиз кейслар пайдо бўлган.

Lenovo симсиз қувватлантириш жамланмасини 2021 йилнинг октябрида 140 доллар қийматида сотувга чиқаради.

ЎҚИНГ: 5—10 миллион сўм оралиғидаги ноутбуклар нархлари билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!