Meizu 16X: анчайин соддалаштирилган Хитой смартфонининг сири очилди

  •   Saroy
  •  1088
  •  25.08.2018 10:18

Meizu 16X: анчайин соддалаштирилган Хитой смартфонининг сири очилди

Meizu компаниясининг асосчиси ва бош директори Джек Вонг (Jack Wong) ижтимоий тармоқда фойдаланувчиларнинг  Meizu 16X смартфони борасида саволларига жавоб берди. Унинг маълум қилишича, қурилма флагманнинг соддалаштирилган версияси бўлиши лозим. Унда ҳам экранга ўрнатилган бармоқ излари сканери бўлади.

Джек Вонгнинг  таъкидлашича, Meizu 16X’нинг бошқа асосий моделлардан фарқли жиҳати, унинг  процессоридир. Қурилма  Snapdragon 710 процессорида ишлайди. Тахмин қилинишича,  Meizu 16X дизайни ва асосий  жиҳатлари билан Meizu 16’дан асло қолишмайди, деб хабар беради GSMArena.

ЎҚИНГ:2019 йилда Meizu 17 чиқмайди, ўрнига...

Шундай қилиб, яқин кунларда Meizu компанияси экранда бармоқ излари сканери жойлаштирилган илк арзон смартфонни тақдим этиши мумкин. Гап-сўзларга қараганда, ушбу қурилма 400 доллар атрофида туради. Ҳозир ушбу пулга ўтган авлод Meizu 15’ни сотиб олса бўлади:

Meizu 16X смартфонининг қолган тавсифи қуйидагича:

  • Дисплейи6 дюймли, 18:9, 2160×1080 пиксель;
  • ПроцессориQualcomm Snapdragon 710;
  • Камераси:12+20 Мп асосий ва 20 Мп олд камера;
  • Хотираси6 ГБ тезкор + 64 ГБ ички хотирага эга бўлади.

ЎҚИНГ:Meizu M6: «Малика»даги нархига муносиб флагман

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!