Meizu Box ТВ-приставкасини овоз билан бошқариш мумкин

Meizu Box ТВ-приставкасини овоз билан бошқариш мумкин

Куни кеча Meizu M5 моделидан ташқари хитойлик компания Meizu Box номли ТВ-приставкасини ҳам намойиш қилди. Гаджет чиройли дизайнда ишланган, у думалоқ қиррали учбурчак шаклига эга. Приставка USB ва HDMI портлар билан жиҳозланган, Dolby форматидаги аудио ва видеони қўллаб-қувватлайди, қурилма 2 ГГц частотали Mali-450 график тезоаткичи созланган тўрт ядроли А53 процессорида ишлайди.

5P3RtToX0USuN2rVhawD9xAuZz2qZz2t

Оператив хотиранинг сиғими – 1 ГБ, доимий хотира эса – 8 ГБ. ТВ-приставка Android 6.0. дастурига асосланган Flyme TV интерфейсида фаолият юритади. Мазкур интерфейс ёрдамида смартфондаги контентни телевизорга чиқариш мумкин.

Гаджетга илова қилинган Bluetooth модули орқали ишлайдиган дистанцион пульт 8 метр радиусда ишлай олади. Моделнинг чекланган партияси 44 АҚШ доллари нархида Хитойда сотувга чиқади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.