«Мен билан уришиш учун сенга ҳали анча бор!» – икки ўзбек боксчиси Instagram’да «жанг» қилди

  •   DiMaX
  •  10887
  •  22.01.2021 08:14

«Мен билан уришиш учун сенга ҳали анча бор!» – икки ўзбек боксчиси Instagram’да «жанг» қилди

Куни кеча Instagram саҳифасида Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов ўзаро изоҳ алмашишган. Боксёрларнинг бу ёзишмалари тўғрисида Olamsport нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Роналду рекордидан сўнг Пеле ўз Instagram’ида голлари сонини ошириб қўйди

Шоҳжаҳон Эргашев олдин Шаҳрам Ғиёсовга жангга яхшироқ тайёрланишни ёзган эди.

Шаҳрам Ғиёсов ҳам Эргашевга қуйидагича жавоб берган:

Шаҳрам: Мен билан уришиш учун сенга ҳали анча бор...60кгли темирлар ёрдам бермайди сенга, яхшироқ тренеровка қил.

Шоҳжаҳон: Кўрдик кимларни уриб юрганинингни сени ҳам. Сал пастроқ туш. Кел вақтга қўйиб берайлик ринг кўрсатсин. Инша Аллоҳ 2-0 бўлади ҳисоб.

Шаҳрам: Мен энди гапирмай, кимлар билан тушиб юрганингни. Уят керак катта гапиришга! Рингда гаплашамиз!

Нима ҳам дердик, кузатамиз...

ЎҚИНГ: Instagram'да энг кўп фолловерга эга аккаунтлар ТОП 20 талиги билан танишинг