Messenger ва Instagram’га зўр функция қўшилди!

  •   DiMaX
  •  636
  •  16.11.2020 11:43

Messenger ва Instagram’га зўр функция қўшилди!

Facebook компанияси бир нечта ижтимоий тармоқ ва мессенжер сервисларига эгалик қилишидан хабарингиз бор. Унинг жамоаси Facebook Messenger ҳамда Instagram иловаларига янги функция қўшилганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Instagram'да янгиланиш. Янги функциялардан энди сиз ҳам фойдалана оласиз

Мазкур мессенжерларга Vanish Mode номли янги режим жорий этилган бўлиб, у автоматик тарзда ўчиб кетувчи хабарлар юбориш имконини беради. Уни фаоллаштиргач юборилган расм, видео, файл ва матнлар суҳбатдош чатни ёпиши билан йўқолиб қолади.

Бундан ташқари, Vanish Mode режимида суҳбатдошингиз чатни скриншот қилса, бу ҳақда сизга билдиришнома келади.

 ЎҚИНГ: Рухсат берилмайдиган жойларда ҳам скриншот олиш йўллари бор!

Айтиш керакки, Messenger’да йўқолиб кетувчи хабарлар функцияси аввалроқ пайдо бўлган, лекин ўта ноқулай эди. Яъни, унда юборилаётган ҳар бир хабар учун ўчиб кетиш таймерини алоҳида-алоҳида ўрнатиш керак бўларди. Instagram’да эса бунақа имконият умуман йўқ эди.

Vanish Mode режимини ёқиш учун янги бошланган чат ойнасида бармоқ билан юқорига силаш кифоя. Айни шу ҳаракатнинг такроран бажарилиши эса мазкур режимни ўчиради.

Ўз-ўзидан йўқолиб қолувчи хабарлар функцияси ҳозирча фақат АҚШдаги Messenger фойдаланувчиларига тақдим этилган. Instagram иловасида бу имконият энди фаоллаштирилади, кейинроқ бошқа мамлакатлардаги юзерларга ҳам тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Facebook асосчиси ҳақида қизиқарли 10 та факт

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!