Microsoft барча Android-смартфонлар учун зўр илова чиқарди

  •   DiMaX
  •  6208
  •  11.05.2020 11:51

Microsoft барча Android-смартфонлар учун зўр илова чиқарди

Смартфонни ўзингизга мослаб созлашнинг муҳим қисми – обой танлашдир: фойдаланувчи интерфейсининг қандай қабул қилиниши кўпинча унга боғлиқ. Microsoft шуни инобатга олиб, Bing Wallpapers номли янги илова тақдим қилди.

ЎҚИНГ: MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)

Bing Wallpapers иловаси – дунёнинг турли бурчакларидан олинган мафтункор фотосуратлардан тузилган обойлар жамланмасидир. Лекин шунинг ўзигина эмас: дастурдаги расмлардан ҳар бирида кичик тавсиф ҳам берилган – бу эса Ер юзининг қизиқарли жойлари ҳақида янги фактлар ўрганиш имконини беради.

Дастурда керакли суратни кўплаб фильтрлар ёрдамида излаб топиш имкони жорий этилган: расмнинг асосий ранги, ундаги объект жойлашган мамлакат, сурат тоифаси ва ҳоказо. Лекин Bing Wallpapers’нинг асосий ўзига хослиги – смартфон экранидаги обойларни ҳар куни автоматик тарзда алмаштириб туришидир. Шунинг эвазига қурилмангиз экрани сизга ҳар куни янги ҳайратлар бахш этади ва ҳеч қачон жонингизга тегмайди. Айтиб ўтиш ўринлики, мазкур функция компания аввалроқ тақдим этган лаунчер – Microsoft Launcher иловасида ҳам мавжуд.

Bing Wallpapers иловасини Google Play каталогидан мазкур ҳавола орқали ўрнатиб олиш имкони мавжуд. Агарда бирор хатолик сабабли у ердан юклаш имкони бўлмаса, дастурнинг APK-файлини мана бу ҳавола орқали кўчириб олиб, ўзингиз мустақил ўрнатишингиз мумкин. Android 8 ва ундан юқори талқиндаги операцион тизимга тушувчи бу илова буткул бепул эканлиги, яна ичида бирор рекламаси йўқлиги сизга ҳам маъқул келади.

ЎҚИНГ: MIUI 12 «супер обой»лари тушадиган смартфонлар рўйхати + «жонли обой»ларни юклаб олиш учун ҳаволалар