Microsoft компанияси TikTok’дан қуруқ қолди

  •   DiMaX
  •  482
  •  14.09.2020 14:00

Microsoft компанияси TikTok’дан қуруқ қолди

Куни кеча биз TikTok’ка Америкадаги бизнесини сотиш учун Трамп тўрт кун муҳлат бергани ҳақида ёзган эдик. Унга талабгорлар орасида бир қатор йирик компаниялар мавжуд.

ЎҚИНГ: Трамп билан можаролар туфайли TikTok раҳбари истеъфога чиқди

 TikTok сервисига эгалик қилувчи ByteDance компанияси АҚШдаги бизнесини Microsoft компаниясига сотмайдиган бўлди. Хитой компанияси бу ҳақда АҚШ IT-гигантини бохабар қилган, деб ёзади Xabar.uz.

Microsoft компанияси таъкидлашича, ушбу битим имзоланганда ҳам TikTok фойдаланувчилари ютарди, ҳам миллий манфаатлар талаблари қондириларди.

Навбатдаги иккинчи харидор — Oracle бўлади. ByteDance компанияси TikTok’нинг АҚШдаги, қолаверса, Австралия ва Янги Зеландиядаги бизнеси аллақачон янги эгали бўлганини билдирди, аммо номларни келтирмаган.

ЎҚИНГ: Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!