«Mirzo Ulugbek Innovation Center» маркази тугатилмоқда

  •   DiMaX
  •  843
  •  07.12.2019 23:13

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» маркази тугатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги қарорига мувофиқ, ИТ соҳани такомиллаштириш, рақобатбардош ва истиқболли дастурий маҳсулотларни яратиш, хорижий мамлакатлар учун ИТ-хизматларини тақдим этишни кенгайтириш ва умуман ИТ маҳсулотларининг сифатини яхшилаш мақсадида «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш маркази тугатилмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, марказнинг резидентлари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ўтмоқда.

Хабарда айтилишича, ушбу қадам Ўзбекистон Республикасида ИТ-маданиятини ва бошланғич экотизимни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга имкон беради ва маҳаллий ИТ-маҳсулотлар сифатини янги даражага кўтаради.

ЎҚИНГ: IT-Парк стартапи Швейцарияда 500 000 долларлик инвестиция учун курашади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!