Muloqot.uz ижтимоий тармоғи фаолиятини вақтинчалик тўхтатди

  •   Saroy
  •  1758
  •  30.05.2018 18:24

Muloqot.uz ижтимоий тармоғи фаолиятини вақтинчалик тўхтатди

Итимоий тармоқ бу ҳақда рўйхатдан ўтган барча фойдаланувчиларини огоҳ этган.

Хабарда айтилишича, лойиҳа фаолиятини 3 июнгача тўхтатган. Тармоқ раҳбарияти фойдаланувчилардан ўзлари учун зарур бўлган (фото, видео, ёзишмалар, алоқа рўйхати, мусиқа тўпламлари ва бошқалар) маълумотларни юклаб олишни сўраган ва лойиҳадаги иштироки учун миннатдорлик билдирган.   

Muloqot.uz «Simple Networking Solutions» МЧЖ  компанияси томонидан 2011 йилда ишга туширилган эди. Ўшанда берилган хабарда лойиҳанинг бошқаларга ўхшамайдиган бир қанча фарқи борлиги айтилган эди: ҳам ўзбек тилида, ҳам рус тилида, интерфейс, SMS-интерфейс, Tas-IX ҳудудида жойлаштириш ва бошқалар.

ЎҚИНГ: Давлатга оид ва ижтимоий веб-ресурсларга Ucell абонентлари имтиёзли нархларда киришади

Ижтимоий тармоқнинг яна бир ўзига хос томони, компаниянинг ҳуқуқ эгалари Палатаси ва муаллифлар Гильдияси билан лицензиявий келишувга эгалигидир. Келишув натижаси улароқ, сайтда мусиқа эшитиш ва рлейлистлар яратиш ҳамда уларни бошқалар билан баҳам кўриш мумкин.

2012 йилда лойиҳа дизайни ва функционали янгиланди, ҳам компьютерда,  ҳам телефонда хабар алмашиш имконияти пайдо бўлди (Jabber’га ўтилди),  «Футбол» ва  бошқа кўплаб бўлимлар киритилди. Натижада ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтганлар сони 28 мингдан ошди, ҳар куни 3 мингга яқин киши тармоқ ресурсларидан фойдаланиб келади.

Ўша йили Muloqot.uz  UZ миллий домени интернет-фестивалида  «Тармоқ хизматлари соҳасида энг яхшиси» номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

ЎҚИНГ: Веб сайтлар қандай турларга бўлинади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!