«My Uztelecom» мобил иловасини юклаб олинг!

  •   DiMaX
  •  1061
  •  19.02.2019 10:46

«My Uztelecom» мобил иловасини юклаб олинг!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси Uzmobile ва Uzonline абонентлари учун «My Uztelecom» иловасини тақдим этди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: 1 мартдан телекоммуникация хизматлари нархлари ўзгармоқда!

«My Uztelecom» – компаниянинг хизматларидан фойдаланиш  учун  осон ва қулай бўлган расмий мобил дастурдир. Смартфонингизга уни ўрнатиш орқали сиз уйингиздаги симли интернет ҳолати ҳақида маълумот олишингиз ҳамда мобил алоқа хизматларидан осон, тез ва қулай фойдаланишингиз мумкин.

«My Uztelecom» сизга қуйидаги имкониятларни беради:

  • Uzonline шахсий кабинетингизни улаш:

- трафик қолдиғини текшириш;

- шахсий кабинетга кириш;

- Компаниянинг тариф режалари ва янгиликлар билан танишиш.

  • Uzmobile уяли алоқа хизматларини бошқариш:

- ҳисоб бўйича трафик қолдиғини текшириш;

- янги хизматни ёқиш ёки бошқа хизматни ўчириш;

- тариф режаларини ўзгартириш ва мавжуд тариф режа ҳақида маълумот олиш;

- SMS, Интернет ва овозли пакетларни харид қилиш.

«My Uztelecom» мобил иловасини iOS тизимли гаджетларга мана бу, Android тизимли девайсларга эса мана бу ҳаволалар орқали ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет тезлашгани сезилмаганининг сабаби айтилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!