Нақ 7000 mAh батареяли Galaxy M51 сотувга чиқди: нарх ва жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  17668
  •  08.09.2020 17:02

Нақ 7000 mAh батареяли Galaxy M51 сотувга чиқди: нарх ва жиҳатлари

Samsung компанияси ўзининг энг «бели бақувват» смартфони – Galaxy M51 моделини 31 август куни намойиш этган эди. Бу қурилмасини у аллақачон Россияда савдога чиқарди.

ЎҚИНГ: Ушбу 63 хил Samsung смартфон ва планшетлари Android 11’гача янгиланади!

Galaxy M51 диагоналига 6,7 дюймлик Super AMOLED Plus экранга эга. Тасвир аниқлиги 2400х1080 пикселга тенг бўлган дисплей Infinity–O турига мансуб, яъни олд камера учун унда тирқиш очилган. Селфи учун аниқлиги 32 мегапикселлик, апертураси f/2.2 бўлган камера танланган (Апертура нима?).

Янги гаджетнинг «электрон юраги» сифатида Qualcomm SM7150 процессори танланган. Мазкур чипсет 2,2 ГГц такт частотасида ишловчи иккита самарадор ядрони ҳамда 1,8 ГГц частотали, қувват тежовчи олтита ядрони ўз ичига олган.

Samsung Galaxy M51 корпусининг орқа панелида квадрокамеранинг 64, 12, 5 ва 6 мегапикселлик сенсорлари «L» шаклида жойлашган; улар фоточақноқ билан биргаликда тўртбурчак блокка олинган.

Компания мазкур телефонини 6 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик доимий хотира билан чиқарган. Шунингдек, унда нақ 1 терабайтгача ҳажмли microSD-карта учун слот ҳам кўзда тутилган.

Galaxy M51 моделининг сосий ўзига хослиги – аввал ҳам кўп таъкидлаганимиздек, нақ 7000 мА/соатлик аккумуляторидир. Samsung уни 25 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси билан таъминлаган.

Смартфон эгасининг шахсий маълумотлари ҳимоясига корпуснинг ўнг қиррасидаги бармоқ изи сканери масъул. Бундан ташқари, Galaxy M51 контактсиз тўловлар учун NFC модули билан ҳам жиҳозланган.

Samsung мазкур қурилмасини Россияда 29 990 рубль нархида сота бошлади; бу эса тахминан 393 АҚШ долларига тенг келади.

ЎҚИНГ: Galaxy A42 5G анбоксинг видеоси: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони бошқаларникидан икки карра қиммат экан!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!