Galaxy A42 5G анбоксинг видеоси: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони бошқаларникидан икки карра қиммат экан!

  •   DiMaX
  •  1931
  •  04.09.2020 14:52

Galaxy A42 5G анбоксинг видеоси: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони бошқаларникидан икки карра қиммат экан!

Samsung компанияси куни кеча ўзининг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42 моделини расман намойиш этган. Лекин бу тақдимот тўлақонли бўлмаган, гаджетнинг айрим хусусиятлари қатори, нархи ҳам мавҳумлигича қолган эди.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Galaxy S20 FE икки хил версияда Samsung сайтига чиқди (+расмий сурат)

Жанубий кореялик корпорация энди Германия бозори учун тайёрлаган пресс-релизида Galaxy A42 5G смартфони ҳамда у билан бирга тақдим этилган Galaxy Tab A7 русумли янги планшетининг ҳам нархларини кўрсатди:

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, Galaxy A42 5G учун Европа бозорида 369 евро миқдорида нарх белгиланган экан. Бу эса бошқа қомпанияларнинг айрим 5G-смартфонларига нисбатан икки каррадан ҳам ошиққа қиммат! Масалан, Oppo корпорациясининг арзончи суббренди тақдим қилган энг арзон 5G-смартфон – Realme V3 нархи атиги 146 доллардан бошланади!

ЎҚИНГ: Realme 7 ва Realme 7 Pro тақдим этилди: ҳамёнбоп нархда ўйинбоп смартфонлар! (+видео)

Шунингдек, интернетда Galaxy A42 5G смартфонининг қадоғи очиб, ўзини олиб ишлатиб кўрсатилган анбоксинг (распаковка) видеоси ҳам тарқалди. Унда мазкур қурилманинг жамланмаси, телефоннинг ўзини батафсил кўришимиз мумкин:

Сўнгги маълумотларга кўра, Galaxy A42 5G моделини Samsung ноябрда сотувга чиқармоқчи. Лекин унгача бошқалар бундан анча арзон бўлган яна бир нечта 5G-смартфонларини тақдим этиб улгуришади. Жумладан...

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 туркумининг 300 евродан арзон янги 5G-модели шу ойдаёқ чиқади!