Нақ еттита камерали смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

  •   DiMaX
  •  812
  •  10.10.2018 15:34

Нақ еттита камерали смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

Ишлаб чиқарувчилар смартфонларнинг камераларини кўп модулли қилиш борасида ҳам пойга бошлашди, шекилли. Apple бошлаб берган бу тенденция ривожланиб, Huawei тез орада асосий камераси учта модулли телефонини тақдим этади.

ЎҚИНГ: Энг «серкамера» Nokia флагмани яна бир жиҳатдан рекорд ўрнатяпти!

Ушбу пойгадан LG компанияси ҳам четда қолишни истамаяпти – у АҚШ Патентлар ва савдо белгилари идорасига янги смартфонига патент олиш учун ариза топширди. Аризада акс эттирилган чизмаларга кўра, мазкур қурилма жами еттита камера модулига эга!

Смартфоннинг орқа панелидаги асосий камераси доирасимон блок ичида квадрат (худди Huawei Mate 20 моделларидаги каби) шаклда жойлашган тўртта датчикни ўз ичига олган. Ундан пастроқда эса кичикроқ доирасимон шаклли дактилоскопик сенсор ўрнатилган. Корпуснинг орқа панели қабариқ, ён қирралар ҳам текис эмас – ўртаси бироз бўртиқ.

Қурилманинг дисплейи ромсиз бўлиб, селфи-камеранинг учта модули учун унинг тепа қисмида алоҳида учта тирқиш очилган.

Айтиш керакки, LG компанияси октябрнинг бошида бешта камерали V40 ThinQ флагманини намойиш этганди.

ЎҚИНГ: Беш камерали LG V40 ThinQ тақдим этилди: 900 долларлик мустаҳкам смартфон!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!